Муфтият: Ҳаж сафарининг умумий қиймати 3900 доллар деб баҳоланди

151

Бу йил Қирғизистон фуқаролари учун Ҳаж сафарининг нархи 3 минг 900 доллар деб баҳоланди. Бу ҳақда 12 апрель куни Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасидан билдиришди.

Маблағнинг 1360 доллари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига бориб келиш учун самолёт чипталари, 2000 доллардан ортиғи меҳмонхона, озиқ-овқат ва транспортга сарфланса, 460 доллари эса Ҳаж сафари учун кийим тиктиришга сарфланади.

Муфтиятдан Ҳажга бориш учун 1000 доллар дастлабки тўлов билан рўйхатдан ўтганлар, 12 апрелдан 17 апрелгача РСК банк орқали қолган 2900 долларни тўлаш кераклигини таъкидлашди.

Ҳаж — бу Ислом динининг аҳкомлари бўйича, мусулмонларга юкланган фарзлардан бири. Ҳар бир мусулмон одам ҳаётида йўқ деганда бир маротаба Маккага бориб келиши зарур.

Бу йил Саудия Арабистони Ҳаж сафарига Қирғизистон учун 6110 жой ажратган. Зиёрат июнь ойининг охирида бошланади. Ўтган йили эса Қирғизистон фуқаролари учун 2766 ўрин ажратилган бўлиб, зиёратнинг нархи 4500 долларни ташкил қилган.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева