7 апрелда собиқ президент Алмазбек Атамбаев Апрель инқилобига 13 йил бўлиши муносабати билан президент Садир Жапаровга мурожаат қилди. У ўша вақтдаги революция ўлкадаги катта ўзгаришларнинг бошланиши бўлган деб ҳисоблайди.
У майдонга чиққан «эр юрак фуқаролар ўша вақтдаги ҳукумат бир қанча сиёсатчи, журналистни ўлдиришига қарамай, қирғиз халқини қўрқитиб бошқарса бўлмаслигини» исботлашди деб таъкидлади.
«2018 йилдан бошлаб ўша вақтдаги ҳукумат апрель революциясининг ғалабасидан ортга чекинишга йўл берган. Аммо 2010 йилнинг апрелидан вақт бизни қанча узоқлаштирса, бу воқеалар давлатни демократияга ва ҳуқуқий мамлакат сари йўл олишида аҳамияти катта бўлганини тушунган фуқароларнинг сони ҳам шунча ортади деб ишонаман», — деди у.
Атамбаев президентнинг атрофида «Бакиевларнинг режимини оқлашга ҳаракат қилиб, ўша замонга қайтишни истаганлар бор» эканини таъкидлаб, уларни қўлламагани учун «Садир Жапаровдан миннатдор эканини» билдирди.
«Юртбошимизга бир маслаҳат бермоқчиман: «Булар тўнтарилиш, улар исён тайёрлашяпти» деб ёки яна бир бошқа бўлмаган сабаб билан бегуноҳ одамларга — сиёсатчи, тадбиркор, журналист қолаверса, блогерларга жиноий ишларни ўйлаб топганларга ҳеч қачон ишонмаслик керак. Шундайлар президентга яхши кўринаман деб тўғри жарга олиб боришади», — деди у.
Атамбаев давлат раҳбари унинг хатоларини такрорламаслиги кераклигини, бу унинг ва давлатнинг обрўсига «соя солишини» таъкидлади. У муҳолифат — ҳар бир демократик мамлакатда ривожланишнинг мажбурий элементи эканини унутмаслик керак деб огоҳлантирди.
Собиқ президент ўлкада самарали давлат бошқаруви халқнинг ихтиёрий бирдамлиги асосидагина бўлишини, у томон йўл «демократия, ҳукумат билан фуқаровий жамиятнинг, сиёсий партиялар, мустақил ОАВнинг тиғиз ўзаро ҳаракати орқали бўлади» деб таъкидлади.