ИИМ: Рағбат ҳақи ваъда қилинганига қарамай, фуқаролар коррупция тўғрисида милицияга хабар бермаган

188

2021-йил охирида ҳукумат милицияга коррупция факти ҳақида маълумот берганлар рағбатлантирилиши ҳақида ваъда берган. Регламент бўйича, агар жиноят ҳақидаги маълумот тасдиқланса, суд шу асосида қарор чиқарса, бу ҳақда хабар қилган одам 1 млн сомгача ҳақ олади. Бироқ ИИВдан «Клооп»га билдиришларича, бугунги кунгача фуқаролардан бирорта ҳам маълумот келмаган.

«Коррупция ҳуқуқ бузарлик факти ҳақида маълум қилган одамнинг аризаси, шунингдек рағбат тўлаш ҳақидаги материаллар ИИВ комиссиясининг муҳокамасига келмаган», — дейилади ИИВ «Клооп»нинг расмий юборган саволига жавобида.

ИИВ коррупция ҳақида хабар қилганларга ҳақ бериш масаласини кўриб чиқувчи Комиссиянинг ишлаш регламентини 2021-йилнинг 30-декабрида тасдиқлаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил ноябрда эълон қилган ҳужжатига кўра, коррупция ҳақида билдирган фуқаро давлатга қайтарилган суммадан 10%га баробар, лекин 1 млн сомдан ошмаган маблағ олади. Рағбат маълумот тасдиқланиб, суд жиноятчига нисбатан шикоят қилиб бўлмайдиган қарор чиқарган вақтдагина берилиши айтилган.

Коррупция факти бўйича ариза бериш учун ИИВнинг Ички текширув хизмати билан +996999917397 рақами орқали боғлансангиз бўлади ёки secretariat@mvd.kg, pressa@mvd.kg электрон манзилига хат ёзсангиз бўлади. Шунингдек, +996556102502 рақамига WhatsApp ва Telegram мессенжерларига ҳам ёзишингиз мумикн.

Коррупция билан кураш ва «қустириш»

Коррупция ҳақида билдирганларни рағбатлантириш ваъдаси — бу президент Садир Жапаров ҳукуматга келгандан кейин «қустиришни» бошлагандан кейинги антикоррупция сиёсатининг бир қисми. Унга кўра, МХДҚ коррупция ишлар бўйича амалдорларни қўлга олиб, уларнинг давлатга келтирган зарарини ҳисоблайди. Агар махсус хизмат қўйган суммани коррупционер тўласа озодликка чиқарилади.

«Коррупция» моддаси бўйича «қустиришга» дуч келган биринчи иш — бу божхонадаги коррупция бўлди. Божхона хизматининг собиқ раҳбарининг ўринбосари Райимбек Матраимов давлатга 2 млрд сом миқдоридаги зарарни қайтарган, кейин суд уни айбдор деб топиб, яна 260 минг сом жарима солиб, уй қамоғига чиқарган.

Ноқонуний бойишда айблангандан кейин давлат ҳисобига парламентнинг «Биримдик» партиясининг собиқ депутати Марат Аманкулов 50 млн сом ўтказган. Шу сабаб у бир кун ҳам қамоқда ўтирмаган.

Коррупционерлардан олинган маблағ аввал ҳуқуқни ҳимоя қилиш назорат органларининг ҳисобларига тушиб, кейин Молия вазирлигига ўтказилади. Вазирликдан бу йўл билан уч йил ичида бюджетга 8 млрд сомга яқин маблағ тушди деб билдиришган. Бироқ ҳукумат «қустиришдан» тушган пуллар қаерга сарфлангани бўйича бирор марта ҳисоботларни эълон қилмаган.