Фаол Болот Ибрагимов президент маслаҳатчиси бўлиб тайинланди

192
Болот Ибрагимов

Фаол Болот Ибрагимов президент Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу маълумотни 31-мартда «Клооп»га президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев тасдиқлади.

Маълумотга кўра, Ибрагимов давлат раҳбарининг жамоат алоқалари бўйича маслаҳатчиси бўлди — аниқроғи у маош олмайди.

Шунингдек, фаол Жапаровга коррупция билан курашиш масаласи бўйича маслаҳат бериши хабар қилинди.

Болот Ибрагимов — блогер ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги коррупция билан курашган Safari ҳаракатининг асосчиси сифатида маълум. Мазкур ҳаракат ижтимоий тармоқларда йўл инспекторларининг қоида бузган видеоларини тез-тез жойлаб туради.

2021-йилнинг октябрида Ибрагимов «Эл умуту» партиясидан Жогорку Кенеш депутатлигига номзодини қўйган. Ижтимоий тармоқда «Эл умуту» партияси президентнинг аёли Айгул Жапаровага тегишли деб аталган маълумот тарқалган. Бироқ президент администрация бу сўзларни инкор қилган.

Бундан ташқари, фаол «Биздин эл» партияси таркибида Бишкек шаҳар кенгашига сайловда қатнашган.