Бишкекнинг собиқ вице-мери ва «Тазалык»нинг собиқ раҳбари Риспек Сарпашов уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда «Клооп»га пойтахтнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизматидан билдиришди.
Суднинг маълумотига кўра, Сарпашов 2023-йилнинг 9-апрелигача уй қамоғига чиқди. Суд бу қарорни МХДҚнинг илтимоси билан чиқарган, сабаби у давлатга 5 млн 167 минг сом миқдоридаги зарарни тўлаб берган.
МХДҚ Сарпашовни 23-мартда коррупция, ишониб топширилган мулкни ўзлаштириш ва лавозим ваколатларидан фойдаланиш фактлари бўйича қўлга олган.
Хавфсизлик қўмитасидан Сарпашов «Тазалык»нинг директори бўлган вақтда ўз фойдаси учун лавозим ваколатларидан фойдаланиб, ишхонанинг айрим ходимлари билан жиноий тил бириктириб, ишламаган ва етишсиз бўлган автоэҳтиёт қисмларни ва ёқилғи-мойловчи материалларни асоссиз ҳисобдан чиқарганини билдирган.
Терговнинг версияси бўйича, машиналарга ажратилган эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи-мойловчи моддалар сотилиб, тушган маблағлар эса ўзлаштирилган. МХДҚдан жиноят иши бўйича экспертиза тайинланиб, унинг хулосасига кўра, «Тазалык»нинг бюджетига 5 миллион сомдан ортиқ суммада зарар келтирилганини маълум қилишган.