Собиқ премьер-министр Оторбаевнинг Марказий Осиёнинг иқтисоди ҳақидаги китоби Лондонда нашр қилинди

1111

Қирғизистон собиқ бош вазири Жоомарт Оторбаевнинг иқтисод йўналишидаги «Катта янги ўйиннинг соясидаги Марказий Осиёнинг иқтисодий қайта яралиши» номли китоби февралда Лондонда нашрдан чиқди.

Маълумотга кўра, китобда денгизга чиқолмаган Марказий Осиё минтақасининг уникал ривожланиш йўллари, иқтисодий аҳволи ва имкониятлари ҳақида баён қилади.

Шунингдек, унда мазкур минтақанинг постсовет иқтисодий ва сиёсий трансформациясининг муваффақиятлари билан қийинчиликларига, шунингдек Россия, Хитой ва Ғарб давлатлари билан бўлган муносабатларга алоҳида эътибор қаратилади.

Китобни Қирғизистоннинг Германиядаги элчилигидаги тақдимоти. Сурат: ISDC
Китобнинг муқоваси. Сурат: Amazon интернет-дўкони

Китобнинг тақдимоти 23-мартда Қирғизистоннинг Германиядаги элчилиги томонидан ташкил қилиниб, унга Марказий Осиёдаги элчиликлар, Германиянинг ташқи ишлар вакиллигидан, аналитика марказларидан вакиллари ва оммавий жамоатчиликнинг вакиллари қатнашишди.

Оторбаевнинг меҳнатига Германиянинг собиқ президенти, профессор, доктор Хорст Кёлер, Чехиянинг собиқ бош вазири ва президенти Васлав Клаус, Осиё тараққиёт банкининг собиқ президенти Такехико Накао, Жаҳон банкининг собиқ вице-президенти Филипп Ле Уэру ҳамда бир қатор давлатларнинг собиқ бошчилари рецензия ёзишган.

Оторбаев ва Қумтор иши

Жоомарт Оторбаев 2014-йилнинг мартидан 2015-йилнинг апрелигача бош вазир лавозимида ишлаган. Вазирлар маҳкамасининг раислигидан кетгандан кейин сиёсатдан узоқлашиб, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

У 230дан ортиқ илмий меҳнат ва монографияларнинг муаллифи. Унинг раҳбарлиги остида фаннинг олти номзоди тайёрланган.

Оторбаев 2021-йилнинг 16-сентябрида Қумтор конига боғлиқ жиноий иш асосида қўлга олинган.

МХДҚ Оторбаев бош вазир бўлган вақтда Қумтор конини бош режасини экспертизадан ўтказишда Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат агентлигига босим ўтказиб, сув кодекси ва «Сув ҳақидаги» қонун талабларини бузганини айтган.

Тергов собиқ премьер бу қадамга Centerra Gold Inc. Компанияси манфаати учун борган ва Лисий ва Давидов музликларини йўқ қилишга розилик берган деб ҳисоблаб, 2022-йили «Кумтор иши» бўйича «коррупцияда» айбдор деб топилган. Унга кўра, Оторбаев давлатга 300 минг сом миқдорида жарима тўлаши керак эди.