Тижорий банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори 1 млрд сомгача ортирилди

166

Миллий банк бошқармаси 15-мартда «Тижорий банкларнинг устав ва шахсий (изга солувчи) капиталларининг минимал миқдори ҳақидаги» қарорини қабул қилди. Бу ҳақда 24-мартда банкнинг матбуот хизмати билдирди.

Энди янги тузилаётган тижорий банклар учун устав капиталнинг минимал миқдори 1 млрд сомдан кам бўлмаган суммани ташкил қилади. Бунга қадар у 600 млн сом бўлган.

Ҳозир ишлаётган тижорий банклар 2023-йилнинг 1-апрелидан бошлаб устав капиталини 600 млн сомгача, 2026-йилнинг 1-июлидан бошлаб 1 млрд сомгача кўтариши керак.

Шунингдек, «ишлаётган системали аҳамиятга эга тижорий банклар» учун устав капиталининг минимал миқдори 2 млрд сом миқдорида белгиланади. Банклар мазкур капитални 2023-йилнинг 1-июлигача тузиши керак.

Аввалроқ марказий банк захирада капитал етишмаслиги банкларнинг харажатларни ёпиш имкониятига бевосита таъсир қилишини билдирган. Бундан ташқари, миллий банк банкларнинг устав ва шахсий (изга солувчи) капиталини ошириш маҳаллий банкларнинг ЕОИИ доирасидаги интеграция жараёнларида рақобатни оширишга ҳам шароит яратишини таъкидлаган.