Агарда сиз яшаётган ерда тоза сув муаммоси бўлса бизга билдиринг!

201

Биз — «Ашар» жамоаси ўзи яшаган ҳудуднинг тоза сув муаммосини ҳал қилишни истаган фаолларга кўмаклашяпмиз.

Сизларга муаммони ҳал қилиш йўлларини таклиф қиламиз: давлат идораларига сўров тайёрлаш, видео мурожаат ёздиришда, қишлоқ ҳукумати билан боғланишда ёрдам берамиз. Ёки бўлмаса, муаммони ижобий ҳал қилишга ёрдам берувчи шахслардан иборат жамоа йиғишга кўмаклашамиз.

Шунингдек, маслаҳат бериб, зарур бўлган контактларни топиб, қўлимиздан келган ёрдамни беришга тайёрмиз.

Бироқ биз фақат ёрдам берамиз, бунда бош қаҳрамон — сиз ва муҳитингизга ўзгартириш киритаман деган истагингиз. Биз биргаликда давлатдан ўз функцияларини бажаришларини талаб қиламиз. Баъзан қишлоқ ҳукуматига тез-тез қўнғироқ қилиш билан кўп йиллар ҳал бўлмаган муаммони ечса бўлади. Шундай майда, лекин муҳим қадамлар билан мамлакатимизда позитив ўзгаришлар қилса бўлади.

Нима қилиш керак?

«Сув муаммоси ҳақида маълум қилиш» босқичини босиб, электрон почта орқали кириб ўзингиз яшаган ҳудуд ҳақида маълумот берамиз. Кейин, «Текширув» босқичини босиш билан сизнинг ҳудудда сув билан таъминлаш бўйича қандай лойиҳаларни амалга оширилгани, режалаштирилган ва айни вақтда қандай бораётганини кўриш мумкин. Балки сизнинг қишлоғингиз бирорта ҳам лойиҳага кирмагандир?

Билдирувни тўлиқ тўлдириб, бизга юборганингиздан кейин сиз билан боғланамиз. Алоқада бўлиб, лойиҳани кузатиб туриш учун телеграмдаги гуруҳга қўшилсангиз бўлади (ҳавола форманинг ичида)

Координаторлар билан боғланиш:

WhatsApp: http://wa.me/996709888848 http://wa.me/996702008771

Telegram: https://t.me/gulzarm https://t.me/salamatshakirov