Жалолобод: МХДҚ ходимлари яширин фаолият олиб бораётган қиморхоналарни топди

204

МХДҚнинг ходимлари Жалолобод вилоятида яширин фаолият олиб бораётган қиморхоналарни аниқлашди. Маълумотга кўра, казинони яширишда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари гумонланмоқда.

Яширин ишлаётган казинолар «Ноқонуний тадбиркорлик» моддаси билан қўзғалган жиноят иши асосида 17-мартда Жалолобод шаҳрида ва Сузоқ туманида топилди.

«Бу жойларнинг ҳар бирини бир ойлик пул айланмаси бир миллион сомдан ортиқ бўлган. Мазкур яширин жойларнинг кассаларидан бир кунлик ноқонуний ҳаракатлардан тушган 200 минг сомдан ортиқ пул топилди», — деб билдиришди махсус хизматдан.

Казино компьютер клуб сифатида ишлаган. Ўйин автомати қатори ишлатилиб,тегишли дастурлар ўрнатилган 40га яқин компьютер олинди.

Шунингдек, 30га яқин мижоз қўлга олиниб, уларга амалий тушунтириш ишлари олиб борилди.

«Жиноят иши бўйича тегишли солиқ текширувлари ва экспертизалар тайинланди. Вилоятнинг айрим ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари яширин ишлаган муассасаларни яширишга алоқаси бор деб гумонланмоқда», — деб қўшимча қилишди МХДҚдан.

Қирғизистондаги казино

Қирғизистонда қимор ўйинларининг фаолияти 2012-йили тақиқланган. 2015-йили тотализатор ва букмекерлар тақиқланган. Бироқ шундан бери яширинча ишлаган қиморхоналар аниқланиб келади.

2021-йили президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча ҳудудларида — катта шаҳарлар билан вилоят марказларида казино очишни таклиф қилган. Буни Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ҳам қўллаган.

Парламент депутатлари казино ҳақидаги қонунни бешинчи ҳаракатдан кейин қабул қилган. Қонун лойиҳасида Қирғизистон фуқаролари, ҳаракатга имконсиз ёки 21 ёшга тўлмаган чет элликлар қиморхоналарнинг мижози бўлолмайди деб ёзилган.