Кара-Балтада номаълум шахс Даун синдроми бор одамни урди — милиция текшира бошлади

217

18-мартда «Сантерра» маркази Чуй вилоятининг Кара-Балта шаҳрида номаълум шахс Даун синдроми бор кишини ерга ётқизиб, ёқалагани тасвирланган видеони жойлади. Ташкилот милициядан айбдорни жазолашни талаб қилди.

Видеода номаълум киши олдида аччиқланиб турган одамнинг ортидан бориб тортиб, уришга ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Даун синдроми бор дейилган киши ҳимояланишга ҳаракат қилган. Гумондор уни ерга ётқизиб олиб, ёқалаётганда бошқалар келиб ажратиб қолишган.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Территория Солнца (@sunterra_kg)

«Даун синдроми бор одамга қўл кўтариб, ғазаблантирган одамлар топилиб, жазоланишини талаб қиламиз. Баримиз биргаликда Даун синдроми бор одамларни ҳимоя қилайлик», — дейишда мазкур ташкилотдан.

Шунингдек, «Сантерра» марказидан айбдорни жазолашни ўлкадаги Даун синдроми бор болаларнинг ота-оналари ҳам талаб қилишганини таъкидлашди.

Жайил туман милициясидан «Клооп»га бу воқеани рўйхатга олганини айтиб, ҳозирда текширув иши бораётганини билдиришди.