Президент Садир Жапаров Бишкекдаги профессор Энвер Гареев номидаги ботаника боғига бориб, реконструкция лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда 18-мартда президентнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Лойиҳага кўра, ботаника боғининг ҳудудида икки қаватли маъмурий, бир неча хўжалик бинолари қурилиб, трансформаторлар, иссиқхоналар, питомниклар, ирригация тизими ва бошқа объектлар таъмирланади.
Транспорт схемаси ёнғин хавфсизлигининг меъёрларига мосланади, пиёдалар учун ҳудудлар замон талабларига мувофиқ яхшиланади.
Давлат раҳбари ботаника боғидаги ходимларнинг олиб бораётган ишлари ҳақида ҳам маълумот берди .
Бунгача Жогорку Кенеш депутати Эмил Жамгирчиев Ботаника боғининг ҳолатини танқид қилиб, унга президент Садир Жапаровнинг номини беришни таклиф қилган.
«150 гектарни 20 киши қарайди. Ботаника боғининг аҳволини қаранг, ит ҳам бормайди у ерга. Қанча бангилар юради, зўравонлик бўляпти. Таклифим – балки миллий парк қиламизми ёки президентнинг номини берамизми, назоратга олсангизлар», — деган у.
Депутатнинг таклифини Энвер Гареевнинг ўғли Рустам Гареев «популистик билдирув» деб билдирган. У моддий ёрдам жуда оз бўлгани учун боғни сақлаб қолиш ҳаракатида эканини айтди.
Энвер Гареев номидаги ботаника боғи 1938-йили ташкил топган — бу йил 85-йил бўлади. Ўтган йилнинг ноябрида Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ботаника боғини молиялашни республика бюджетига ёки мериянинг тасарруфига ўтказишни таклиф қилиб, бироқ қўллов топмаганини айтган. Бўлмаса боғ республика бюджетига ўтади деб билдирган.