Иссиқкўл туманида қурилишда ишлаган одамни ўлдиришда гумонланиб тўрт киши қўлга олинди. Бу ҳақда 18-мартда «Клооп»га вилоят милициясининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, 14-мартда туман милициясига Балиқчи — Чолпон–Ата — Каракол автойўлидан 25 метр узоқликда, Орнок қишлоғининг ғарбий томонида номаълум одамнинг жасади топилгани ҳақида маълумот тушган.
Воқеа жойига борган милиция ходимлари марҳум Бишкек шаҳрининг 37 ёшдаги туғуни эканини аниқлашган. Терговда Томчи қишлоғида қурилишда вақтинча ишлаб юрган одам ўлдирилгани маълум бўлган.
Бу бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Гумондор сифатида Иссиқкўл тумани Сари-Камиш қишлоғининг 24, 27 ва 28 ёшдаги тўрт турғуни қўлга олиниб, айбини тан олган.
Гумондорларнинг айтишича, марҳум билан 27 ёшдаги гумондор ўртасида келишмовчилик бўлган. 13-мартда гумондор дўстлари билан машинада Орнок қишлоғига олиб бориб, калтаклаб ўлдирган.
Қўлга олинганлар вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.