«1 млрд сом зарар». Кантрабанда йўли билан товар ташишда гумонланиб олти божхона ходими ҳамда уч тадбиркор қўлга олинди

128

Олти божхона ходими ва хусусий компаниянинг уч вакили ноқонуний йўл билан товар ташишда гумонланиб қўлга олинди. Бунинг натижасида давлатга 1 миллиард сомга яқин зарар келтирилган. Бу ҳақда 18-мартда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, гумондорлар хусусий компаниялар билан бирга Хитойдан кундалик эҳтиёж молларини ноқонуний ташиш бўйича кўпдан бери доимий канал уюштириб олгани аниқланган.

«Айрим компаниялар божхона ходимларининг ёрдами билан Қирғизистон орқали Хитойдан Ўзбекистонга транзит юкларини юбориб туришган», — дейилади махсус хизматдан.

16-17-мартда қўлга олинган гумондорлар МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Махсус хизматдан уларнинг орасида «юқори лавозимдаги одамларнинг яқинлари бор» эканини таъкидлашди.

Аноним телеграм-каналларда қўлга олинганлар орасида бош прокурор Курманкул Зулушевнинг яқинлари борлиги ҳақидаги маълумот тарқалди. Бироқ МХДҚдан гумондорлар юқори лавозимдаги қайси ходимнинг яқинлари эканини айтишмаган.

Шу йилнинг 15-январида божхона хизмати коррупцияни тўлиқ йўқ қилганини маълум қилган. 2022-йили божхона солиқларини йиғиш бўйича қўйилган режа 100,8% бажарилган ёки 74,3 миллиард сом йиғилгани айтилган.

Божхонадаги коррупция

Божхона хизмати мамлакатдаги энг коррупциялашган давлат идораларидан бири ҳисобланади. Энг шов-шувли коррупцияли можаро OCCRP, «Азаттиқ» ва «Клооп»нинг текширувларининг бош фигуранти, Божхона хизмати бошчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга боғлиқ бўлган.

Журналистлар Матраимов божхонада ишлаган 10 йил ичида Хитойдан хитойлик тадбиркор Хабибулла Абдукадир билан коррупция схемасини тузганини аниқлашган.

Матраимов Абдукадирнинг оилавий кланига Хитойдан Қирғизистонга, кейин Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига юкларни ноқонуний ташишга ёрдам бериб, бу орада оиласининг хайрия фонди ҳисобига «садақа» олиб юргани аниқланган. Журналистлар шундай йўл билан Қирғизистондан 700 миллион доллар чиқариб кетганини исботлашган.

Матраимов ва унинг қариндошлари коррупция схемалари орқали аниқ қанча пул топгани ҳамон номаълум. Бироқ собиқ божхоначининг оиласи тезда бойиб кетгани аниқ — масалан, журналистлар Матраимовнинг Қирғизистондаги ва унинг ташқарисидаги қимматбаҳо кўчмас мулкларини топишган. АҚШда Матраимов ва унинг аёли санкцияли «Магнитский рўйхатига» киритилган.

2021-йилнинг бошида Биринчи май туман суди Матраимовни коррупцияга айбдор деб топиб, унга 260 минг сом жарима солган. Божхона раисининг собиқ ўринбосари коррупцияга аралашганини тан олиб, бюджетга келтирилган зарарни тиклаш учун 2 миллиард сом тўлаган.

Яқинда хитойлик тадбиркор Хабибулла Абдукадир президент Садир Жапаров билан Бишкекдаги кўп тармоқли мажмуани ва катта масжиднинг қурилишларига капсула солгани борган. Қуриладиган икки катта лойиҳа ҳам Абдукадирнинг алоқаси борлиги аниқланган.

Жапаров бу бўйича изоҳ бериб, умумий «1,5 миллиард доллар инвестиция киритишади. Буни нимаси ёмон?» деб таъкидлаган.

«Собиқ президентлар билан қандай муносабатда бўлгани мени қизиқтирмайди. Энг муҳими жиноят иши йўқ бўлса, қидирувда йўқ бўлса бўлди», — деган у.