Бишкек шаҳридаги тиббиёт институтининг (ҳозирги Қирғиз давлат тиббиёт академияси) собиқ битирувчилари 80-йиллар охири, 90-йиллар бошида ўқитувчилар томонидан жинсий тажовузга учраганини «Клооп»га айтиб беришди. Бу орада уларнинг кўпи олийгоҳда бошидан ўтказган воқеаларни ҳеч кимга айтмай, яшириб келишган. Сабаби уялишган, Қирғизистоннинг таниқли шифокорлари билан жанжаллашишдан қўрқишган.
Қаҳрамонларнинг илтимоси билан уларнинг исми ўзгартирилди. Улар мақолада жинсий тажовус қилган ўқитувчиларнинг номини ҳам айтманглар, деб илтимос қилишди.
«Биз учун ўқитувчи ким бўлганини тасаввур қилиб кўрсангиз? Биз уларга кўзимиз мўлтиллаб термилиб, худога сиғингандай сиғинардик. Биз уларга чин юракдан ишонардик», — деб гап бошлади Бегимай.
Бегимай 1987-йили мактабни олтин медалга битириб, Қирғиз давлат тиббиёт институтига (ҚДИ) топширган. Курснинг старостаси бўлиб, талабаларнинг ташкилий ишларига фаол қатнашган. Унга ўқиши ёқарди, кўпчилик эса ўқитувчилик билан шифокорлик касбини уйғунлаштирган ўқитувчиларга ҳавас билан қараган.
У тиббиёт институтга топшириб, болаликдаги орзусига эришган — ўша вақтда унинг тенгдошларининг кўпи шифокор бўлишни орзу қилган. Унда бу касб жуда қадрли ва нуфузли эди.
Аммо орзуни амалга ошириш осон бўлмаган — институтга ўтиш учун бир неча оғир имтиҳонларни топшириш керак эди. «Клооп»нинг яна бир бошқа суҳбатдоши Айсулуу, абитуриентларнинг элакдан ўтказиш тартиби жуда қаттиқ бўлганини ва талабалар институтга топшириш ва уни битириш учун тинимсиз курашганини эслайди. У ўша вақтда ҚДИ ёпиқ элитали ОЎЮ деб атайди.
«Агар сени имтиҳонга киритмаса, барча ўқиган йилларинг ва бу ОЎЮга топшириш учун, абитуриентларнинг олди бўлиш учун қилган ҳаракатларининг бари бекор кетади», — дейди у. Бундай шарт ҚДТИ талабаларини (айниқса талаба қизларни) ўқитувчиларга жуда ҳам тобе бўлган ҳолатга олиб келади.
Тун ярмида қаҳва таклиф қилган «афсона»
Совет даврида талабаларни қишлоқ хўжалиги ишларига кўп юборишган. Бегимайнинг гуруҳи ҳам уларнинг қаторида бўлган — 1987-йили гуруҳи билан Чуй вилоятидаги қишлоқларнинг бирига узум даласига ишлагани борган. Юзга яқин талабани икки қаватли кароватлари бор барак типидаги ёғоч уйларга жойлаштиришганини хотирлайди у — кейинги бир ой давомида бу ер талабаларнинг уйи бўлиб қолган.
«Бу ернинг шартлари мураккаб эди — диссиплина, буйруқлар. Бизни қаторга тизиб, «ётинглар!», «туринглар!» [деб буйруқ беришарди] — худди ҳарбий колонна каби. Биз бири-биримизни умуман танимаймиз — Худо эй, бола эдик! — дейди Бегимай. Бироқ кўп яхши нарсалар ҳам бўлганини қўшимча қилди. — Ёшликда. Биз у ерда гитара чалардик, ишлардик ҳам, қандайдир нормаларни ҳам топширардик. Биз билан ўқитувчилар ҳам борадиган…”
Салқин тунларнинг бирида қиз елкасига биров қўлини қўйганда уйғониб кетади. Кўзини очса, ёнида ўқитувчиларидан бири туради — «қизларнинг ҳаммаси ёқтирадиган, келишган ва интеллигент [домла]”. Бегимай чўчиб кетади — бир ёмон воқеа бўлиб, бир ёмон иш бўлиб ўқитувчи уни курснинг старостаси деб уйғотяпти деб ўйлайди. Аммо домласи қизга ҳеч нимани тушунтирмай, ортимдан юр деб, қандайдир бинога киритиб, ўзи кетиб қолади.
Бино ичида қадимги «расмий» совет руҳияти ҳукм суради: катта тегарак стол, унинг атрофида курсилар, шкаф, Лениннинг бюсти. Бинонинг ичида бошқа ўқитувчи — Бегимай ўз тасвирлагандай деярлик «афсона» [деб саналган ўқитувчи] кутиб турган бўлади.
У шкафдан озиқ-овқат олиб чиқиб, қизга таклиф қила бошлайди. «Биз, талабалар, бу ерда оч юрардик, бу ерда эса печенье билан кофе пайдо бўлди, мен эса у вақтда умримда кофе ичиб кўрмагандим. Шунда мен ҳеч қандай ҳодиса бўлмаганини: ҳеч ким ўлмаганини, қулаб тушиб ёки йўқолиб қолмаганини тушундим», — деб хотирлайди Бегимай.
«Афсонавий» ўқитувчи талабани отряд, талабаларнинг норозилиги ҳақидаги гапга чалғитади, лекин қиз қизиқ бир нарса бўлаётганини сезади — профессор унга яқинлашишга ҳаракат қилаверади, қиз ортга жилаверади.
«Бир оздан кейин қувишиб ўйнаётганимизни тушуниб, титраб қалтирай бошладим. [Домла эса]: «Нимадан қўрқяпсан?» «Нима бўлди?» деди. Мен эса мени эргаштириб келган ўқитувчи қачон киради деб кутдим. У ўша вақтдан бери эшик остида туриб, воқеалар ривожини кузатаётгандай бўлди. Мен стулларни уриб, ҳурматни унутиб баланд овозда гапира бошладим», — Бегимай бу воқеани эслаганда ҳозиргача титраб кетишини яширмади.
«Афсона билан қувишиш» кўп чўзилмади, бироқ унда Бегимайга тугамайдигандай узоқ туюлган. Охири ташқарида турган ўқитувчи шовқиндан ичкарига кирган.
«Мен унга «сеними ҳайвон!» дегандай нафрат билан қарадим. Албатта, бу тажовуз эканини, бу нима билан тугаши мумкинлигини тушундим. Бироқ мен қандай реакция қилишни билмасдим. Ҳозир 50га чиқдим, кучлиман, эркинман, ҳуқуқларимни биламан ва ўзимни бошқа тиббиёт ходимларини, беморларни ҳимоя қила оламан. Аммо ўша вақтда умуман бошқача бўлган», — дейди аёл.
Кейинчалик бошқа талабалардан шундай вазиятга тушганларини ҳам эшитган. Билса, ўқитувчилар талабаларни кўп марта кинога ёки кафега чақириб туришар экан. Бундай воқеалар айниқса, зачёт вақтида кўп бўларкан.
Жинсий алоқа ёки беш ўликни ёриш
1991-йили Динара бешинчи босқичда ўқиган. У фарзандли бўлгани сабаб ўқишнинг бир қисмини қолдиришга тўғри келган — у қолдирган ҳар бир мавзу бўйича реферат ёзиб, уларни ёқлаш учун суд-тиббий экспертиза кафедрасининг ўқитувчисини олдига борган. Талаба қизларнинг орасида уни тажовуз қилишга яқинлиги ҳақидаги сўзлар аввалроқ ҳам айтилган, лекин Динара бу унга тегишли эмас деб умид қилган — сабаби унинг қўлида никоҳ узуги бор эди.
«У узугимни ҳам кўрган, аммо бу уни тўхтатмади – деб ҳисоблайди Динара. — Кейин менга зачёт қўйиб бериш учун қайси кун кечки овқатга кафега боргани қулай бўлади деб сўрай бошлади. Аниқроғи, мени шундай шарт билан имтиҳонга киргизмоқчи». Бу очиқ жинсий алоқага ундаш бўлди.
Динара бош тортади. Шунда ўқитувчи унга ўликхонага бориб, ҳар бир қолдирган дарси учун — бир вақтда беш ўликни ёриб чиқишни [экспертиза қилишни] топширган.
Қиз бу — босим эканини ва ўқитувчи ҳеч қандай зачёт қўймаслигини тушунган. Шунда у ўқитувчининг бирорта ҳам таклифига рози бўлмай, зачёт олиш учун «барча таниш-билишларини ўртага солишга» тўғри келганини эслайди.
Динара ўша вақтда талаба қизларнинг орасида аноним сўров ўтказишганини айтди, унда ҳаммаси суд-тиббий кафедрасида академик қоидалар бўйича зачёт олиш мумкин эмаслигини ёзишган. «Имтиҳон-ку майли, бу ерда қандай бўлмасин комиссия бор. Бироқ зачёт олиш умуман мумкин эмас, тўшак орқалигина бўлмаса» — дейди у.
У суд тиббиёт фанидан дарс берган ўқитувчининг хулқини ўғил болалар ҳам билишарди дейди — ҚМИни битирган Динаранинг эри ҳам ўз вақтида гуруҳдош қизларни тажовуздан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишганини айтиб берган.
«Клооп»нинг журналисти билан суҳбатлашган олийгоҳнинг яна бир битирувчиси ҳам шу ўқитувчини шундай воқеага боғлиқ эканини айтиб беришди.
1980 йиллар охирида шу домла Гулнаранинг гуруҳига дарс бера бошлаган — Москвага диссертациясини ҳимоя қилиш учун кетган бошқа ўқитувчининг ўрнига. Гулнаранинг гуруҳида ўқиган қизлар янги келган ўқитувчининг «ўзгачаликлари» ҳақида эшитишган, аммо аввалига воқеа белгилари кузатилмаган.
Бироқ бир неча дарс ўтгандан кейин ўқитувчи талаба қизларнинг жавобидан қониқмаётганини айтиб, «қайта топшириш учун» келинглар деган — қолаверса, университетдан ташқарига чақирган. Унинг таклифига ҳеч ким кўнмаган — шундай қилиб талабаларнинг «қарз дарслари» тўплана бошлаган. Охирида улар ўқитувчиларнинг бирига — Гулнаранинг дугонасини қариндошига шикоят қилишган. Бу аёл ўқитувчини талаба қизларга баҳо қўйиб беришга ундаган.
«Мен зачёт олиш учун бировга мурожаат қилмаганман, лекин мурожаат қилишга тўғри келди, — дейди Гулнара. — Ҳақиқатдан, [ўқишдан] ортда қолмаслик учун шундай ҳолга кўнишга мажбур бўлган қизларга ачинаман, ўкинчли. У секин: «Бўлди, шу куни, фалон жойга келасан» дерди. Кейин унга нима кераклиги тушунарли бўларди. Ҳозир шу одам тирик, соғлом, қолаверса, қариндошларим билан борди-келдиси бор. Худойим, мен уни кўрганда шундай даҳшатга тушдим!».
«Қаршилик кўрсатишга ҳамманинг ҳам кучи етмайди»
Айсулуу Тиббиёт академиясида 90-йилларнинг бошида ўқиган. У ўша вақтда ҚДИда хулқ-атвори хавфли ўқитувчилар ишлаган бир неча кафедра бўлганини, талаба қизлар уларнинг ножўя ҳаракатларига дуч келишдан қўрқиб юришганини эслайди. Айсулуунинг айтишича, бундай ўқитувчилар барча курсларга дарс берган, жумладан биринчи курсларга ҳам, ординатурада ўқиганларга ҳам.
«Шахсан менга ёши улуғ киши [жинсий муомалада бўлишни] таклиф қилган. Менинг фикримча, ординатор бўлган вақтларимда, у киши отамдан ҳам катта эди. У менга телефон қилиб, бирга Иссиқкўлга бориб келишни таклиф қилган ва шартга кўнсам, шундагина ишга жойлаштиришга ёрдам бераман деб айтган», — деб эслади у. Сўнгра қиз қаттиқ жавоб бергандан кейин бундай ҳолат бошқа қайтарилмаган.
Айсулуу гуруҳдоши, бундан ҳам ёмон ҳолатга учраганини айтиб берди. Иккинчи курсда ўқиб юрган кезлари ёши улуғ профессорга имтиҳон топширган, лекин қизнинг жавоблари профессорни қониқтирмаган. Сўнгра у имтиҳонни такрор қайта топшириш учун вақт белгилаган ва қизга борадиган манзилни берган. Манзил эса профессорнинг уйи бўлиб чиққан.
«Талаба қиз айтилган манзилга боргандагина фақат профессорнинг уйига келганини билган, — дейди Айсулуу. — Уйга киради, столнинг устида коньяк, ширинликлар турибди. Бундай одамлардан, айниқса кекса кишидан бундайини ҳеч ким кутмаса керак. У бобоси тенги бўлган. Қиз ҳайрон қолган, профессор эса унга жинсий зўравонлик қилган ва унинг кийимларини еча бошлаган».
Талаба қиз қаршилик кўрсатиб бақира бошлаган. Стол йиқилган. Ундан чиққан қаттиқ овоздан киши чўчиб кетганми ёки жаҳли чиққанми, қизни уйдан қувиган ва эшикдан итариб юборганда қиз йиқилиб тиззаси ёрилган.
«Қаршилик кўрсатишга унинг кучи етган, лекин ҳамма ҳам бундай эмасда. Кимдир шунчаки ҳушини йўқотиб қулайди, яна кимдир эса — йиғлаб ўтириши мумкин. Менинг фикримча зўравонлик қилаётганлар буни билишади ва ундан фойдаланишади», — дейди Айсулуу. Унинг айтишича, ҚДАда ўқитувчилар талаба қизларга тажовуз қилган ҳолатлар ўша йилларда кўп учраган. Унинг гуруҳдошларидан бири шу сабабли бир йиллик академик таътил олишга мажбур бўлган.
«Учрашувга келсанг бутун гуруҳга зачёт қўйиб бераман»
Айжан Мединститутга 1992-йили топширган. У ҳам ўқитувчиларнинг имконсиз таклифларига бир неча марта дуч келганини айтади.
Ўқитувчиларнинг бири учинчи босқич талабаларини «зачёт топшириш» учун саунага чақирган. Бундан бош тортгандан кейин талаба қизларга бошқа ўқитувчига шикоят қилишга ёрдам берган. У касбдошини уялтириб, ёқасидан олганини хотирлайди Айжан: «Қара, буларнинг ҳам ота-онаси бор! Сени ҳам қизинг борда, тўғрими! Нимага бу қизларни қийнаяпсан? Зачётини бер!» – дейди у.
Ёш болалар хирургияси кафедрасининг бошқа ўқитувчиси нотўғри таклифини секингина айтгани бўлса-да, лекин Айжаннинг бутун гуруҳи бунга гувоҳ бўлган. Таклифда шантаж бор эди.
Бу 8-мартдан олдин эди. Қизнинг гуруҳдошлари кичик сессияни ёпиш учун имтиҳон топширишга тайёрланиб юришган. Бироқ ўқитувчининг бошқа режаси чиқиб қолган — у агар Айжан билан «кинога борса» барча гуруҳга зачёт қўйиб беришни таклиф қилган.
«У нима ҳақида айтаётганини жуда яхши тушундик. Бу менга ноқулайлик яратибгина қолмай, мен учун умуман ёввойи каби сезилди», — деб эслайди у.
Қизни ўқитувчининг таклифи эмас, гуруҳдошларини бунга нисбатан реакцияси ҳам ҳайрон қолдирган — ўғил болалар группага зачёт қўйиб бераман дегани учун ўқитувчи билан учрашувга бориб кел деб кўндира бошлашган.
«Ўша гуруҳдошларимнинг кўпи ҳозир кафедраларда ишлашади. Кўпчилиги хирург, таниқли невролог бўлишган. Улар ҳам ўзларини ўша вақтдаги ўқитувчилардай тутишади деб ўйлаб қоламан. Улар нима ҳақида сўз бўлаётганини тушуниб турса ҳам, бориб кел деб қисташди», — дейди у. Унинг айтишича, ўша вақтда унга биргина группанинг старостаси ёрдам бериб, ўқитувчини қизни тинч қўй деб кўндирган.
Ўқитувчиларнинг тажовузига ёпиқ эшик ортида ўтган «қолдирган дарсларни қайта топшириш» системаси йўл берган. Айжан ўқитувчиларга қайта топширишни кўпроқ ўзларининг кабинетига, кечга белгилашларини айтди.
«Одатда, улар «бешдан кейин кел» дейишарди. Бу вақтда бари [олийгоҳдан] чиқиб кетишади, ўқитувчилар ҳам. Улардан бири қолади, унга талаба дарсларини қайта топширишга келади, у эса қизни кабинетига олиб киради. Эшикнинг ортида нима бўлаётганини ҳеч ким билмайди», — деб эслади қаҳрамонимиз.
Шу сабаб Айжан қайта топшириш ва зачётга дугоналари билан боришга ҳаракат қиларди, ўқитувчи уларни хонага биттадан киринглар дейишига қарамай бирга киришарди.
«Бу мавзуни ёпиб юборишга йўл қўймайман»
КДМАнинг тарбия ишлари ва давлат тил бўйича проректори Гулсүнкан Жунушалиева олийгоҳда 1998-йилдан бери ишлайди. Унинг айтишича, бу орада харассмент бўйича бирорта талаба қиздан шикоят тушмаган. Бироқ Жунушалиева 80-90-йиллари КМИда бўлган жинсий тажовуз ҳақида айтган аёлларга ишонади ва улар нима учун бу ҳақда очиқ айтолмаслигини ҳам тушунишини айтди.
«Ўш вақтда ўзини ҳимоя қилишга имкон бўлмаганига ишонаман. Сабаби комсомол деган, совет одамининг маънавий образи, «бизда бундай йўқ» деган [ишонч] бор эди. Балки, шунинг учун уятсиз эркак ўқитувчилар бунга ҳиёнат қилишгандир», — деди у.
Жунушалиева ҳозир КММАда аёлар ва қизларга нисбатан тажовус ва зўравонлик мавзулари бўйича маърузалар ва куратор соатлари ўтказилишини айтди. Академияда аноним қути бор. Унга истаган талаба ўз шикоятини қолдира олади, айрим аудиторияларда эса видеокузатув қўйилганини айтади проректор.
Унинг айтишича, КММАда ўқитувчи билан талабанинг ўртасидаги муомаланинг қоидаси ёзилган ва ўқитувчининг этикаси билан барча педогоглар таниш. Агар тажовус бўйича шикоят тушса, уни Жунушалиева ўзи бошқарган этика бўйича қўмита кўриб чиқади.
«Реакция бўлади. Албатта, текширув бўлади ва албатта биринчи навбатда бундай вазиятга тушган талабаларимизнинг ҳуқуқи ва номусини ҳимоя қиламиз. — Бироқ албатта бу бўлса [исботланса] — агар ёздириб олиш, скриншотлар ёки бошқа нарсалар бўлса [...] Агар бизда шундай маълумот бўлса, у билан қатъий иш олиб борамиз. Шунчаки ишдан бўшатиш эмас. Бу мавзуни ёпиб ёки эътиборсиз қолдиришга йўл берилмаман». Шунингдек у талаба қизларни мана шундай вазиятда айтмай қўймай, ёрдам сўраб «барчага маълум қилишга» чақирди.
P.S.
«Бу мавзу шунчалик безор қилгани сабаб текшириб, тиббиёт соҳасини барча зўравонлик турларидан халос қилгим келади», — бундай билдирувни февралнинг охирида ординатор Перизат Анарбекова айтган. У Фейсбук саҳифасига #meetoomed хештеги билан маълумотларни жойлаган. Унда қирғиз тиббиётида ишлаган аёллар билан эркакларнинг бир неча аноним воқеалари — иш берувчилар, беморлар ва ўқитувчилар томонидан бўлган тажовуслар ҳақида чиқарган.
“[Айрим ўқитувчилар] учрашувга чақиришади, биз бош тортсак, паст баҳо қўйиб ёки дарс вақтида камситишади — дейилган унинг маълумотида. — Уларнинг номларини КММАдаги ҳар бир қиз билади».
Муҳаррир: Дмитрий Мотинов