Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманидаги «Кадастр» давлат муассасалари ходимлари ҳамда уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда 9-мартда МХДҚнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, Сўқулуқдаги «Кадастр» муассасасида ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда ҳамда ҳужжатларни сохталаштириш факти аниқланган.
Натижада мазкур муассасанинг директор ўринбосари, бир ходими ва уюшган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинган.
Улар МХДҚнинг вақтинчалик ушлаб туриш жойига киргизилган.
5-мартда президент Садир Жапаров бош прокурор Курманкул Зулушев билан бирга тўрт болали аёлнинг уйи суд қарори билан бузилган «Ак-Ордо» участкасига борган.
У ерда Жапаров «ер мафияси» бўйича суриштирув ўтказиб, барча айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича топшириқ берган.