3-мартдан бошлаб умум республика тестига рўйхатга олиш бошланди. Рўйхатга олиш 7-апрелда якунланади. Бу ҳақда билимни баҳолаш ва ўқитиш усуллари марказидан билдиришди.
Маълумотга кўра, мактабда билим олганлар учун ўқув юртларида рўйхатга олиш марказлари ташкил қилинади. Мактабни ўтган йили битирганлар шаҳар ёки туман билим бериш бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин. Тестга www.testing.kg сайтидан ҳам рўйхатдан ўтса бўлади.
Рўйхатдан ўтиш учун паспорт ёки туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, ўрта билими ҳақидаги шаҳодатнома (олдин ўқишни тугатганлар учун), рўйхатга олиш ҳақи тўлангани тасдиқланган квитанция, электрон фотосурат керак. Рўйхат ҳақи ҳар бир абитуриент учун асосий тестга ва ҳар бир фан тестига 470 сомни ташкил қилади.
2022-йилдан бошлаб ўлкада умум республика тести йилига икки марта ўтказила бошлади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида биринчи марта қишки УРТга рўйхатга олиш бошланиб, тест декабрь ойида бўлган.
Унда олийгоҳларга топширишнинг бўсаға балли 110, фан тестиники 60 деб белгиланган. Бу йил бўсаға балл ўзгарадими йўқми ҳозирча номаълум.