Бишкекда 8-мартда аёлларнинг ҳуқуқларига бағишланган марш бўлиб ўтади

214

8 март куни Бишкекда ҳар йили аёллар ҳуқуқларига бағишланган марш бўлиб ўтади. Бу ҳақда “8/365” феминистик ҳаракати хабар берди.

Бишкекда 2022-йилги марш. Сурат: Дмитрий Мотинов/Kloop

Марш 8-март куни соат 13:00да Спорт саройи олдида бошланади.

Бу йилги марш мавзуси аёллар эркинлиги учун бирдамликдир. Ҳаракатдан Қирғизистонда аёлларни жамоат жойларида таъқиб қилиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани, милиция ва судлар бунга кўз юмаётганини таъкидлади.

Марш ташкилотчилари ҳам бир қатор талабларни эълон қилади. Улар орасида оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш, зўравонликка чек қўйиш бўйича миллий ҳаракатлар режасини жорий этиш, ҳар бир туманда кризис марказлари очиш, сўз эркинлигини бостиришни тўхтатиш талаблари бор.

Қирғизистонда ҳар йили аёллар ҳуқуқларига бағишланган маршлар ўтказилади. 2022-йилда марш Бишкек ва Ўшда бўлиб ўтди. Маршнинг асосий мавзуларидан бири аёлларнинг урушга қарши бирдамлиги эди.

Маршлар пайтида провокацион ҳаракатлар ҳам бўлмай қолмайди. Бишкекда 2020-йилги тинчлик марши бошланишидан олдин номаълум ниқобли одамлар ташкилотчилар ва иштирокчиларга ҳужум қилишган. Милиция провокаторларни ҳибсга олиш ўрнига акцияга келган аёллар ва қизларни ҳамда бошқа иштирокчиларни ушлаб кетган.

Ўш шаҳрида эса милиция марш ўтказмоқчи бўлган фаолларни огоҳлантирган ва юриш ўтказилмаган.

Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2022 йилда Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича жами 6580 та жиноий иш қўзғатилган.

Зўравонлик асосан аёлларга таъсир қилади. Уларнинг аксарияти милицияга ариза бермагани учун рўйхатга олинмаган ва эътибордан четда қолмоқда. Бу шуни кўрсатадики, оиладаги зўравонлик кўлами расмий статистик маълумотларга қараганда анча катта.

Тажовузкорни қонун бўйича жазолаш жуда қийин - аксарият жиноятлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларини бажариш билан чекланади. Шунинг учун, тажовузкор жиноий жавобгарликка тортилмаслигини билиб, ҳатто аёлни ўлдириб кўйиши мумкин.

Доим бўладиган оиладаги зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одамлари ёки олдинги ҳамкорлари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.

Агар сиз умр йўлдошингизнинг ёки нотаниш одамнинг зўравонлигига дучор бўлсангиз, ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва давлат ҳудудларидаги кризис марказларига мурожаат қила оласиз.