Қамоқ ҳамда арзимаган пул учун ўлим. Рус армияси учун окоп қазишга мигрантлар жалб қилинмоқда

189
Таҳририятга номаълум манбадан келган видеодан скриншот

Марказий Осиёдан келган муҳожирларни рус армияси учун, хусусан Украинанинг оккупацияланган ҳудудларида хандақ қазиш учун жалб қилишмоқда. Бундай иш учун кунига 6000 рубль таклиф қилинади. Бироқ ишнинг реал шароитларини бу пул оқламайди: ўнлаган ишчилар Украина қуролли кучларининг ҳужумидан ҳалок бўлса, айрим иш берувчилар алдаб кетади, юртида эса муҳожирларни турма ва фуқаролигидан маҳрум бўлиш хавфи кутади.

«Ишлагани келинглар, бу ерда бомба портлагани эшитилиб туради»

Шамол бўлаётган далада униформа ва камуфляж кийган ҳорғин икки киши дўнгликда ўтирибди. Атрофда — янги қазилиб, уйилган тупроқ. Видеога олаётган одам қирғизча, қувноқ овозда барини «репортаж беришга» чақиради. «Яхши иш», — деб жавоб беришади унинг шериклари. Бироқ уларнинг бири кулиб, секин: «Келманглар», «келманглар» деб такрорлайди. Унга жавоб қилиб бошқа бирининг «Келинглар, ишлаб кетинглар. Мана бола ўтирибди, икки кун ишлаб қўйди» деган овозини эшитиш мумкин.

Бу видеони «Клооп»га юборган манба лавҳа Украинанинг оккупацияланган ҳудудларида олинганини, окопларни қазиётган одамлар — Қирғизистондан борган муҳожирлар эканини айтмоқда. «Клооп» бу видео Украинада олинганини бетараф манбалардан тасдиқлай олмади.

Таҳририятга келган аудио ёзувларнинг бирида [уни ҳам бизнинг манбалар юборган] эркак киши қирғиз тилида россияликлар муҳожирларни — қирғизларни, тожикларни, ўзбекларни — хандақ қазишга йиғмоқда деб айтиб бермоқда. Бунинг учун «кунига 10 минг сомдан» тўлаб, махсус форма беришади деб ваъда бермоқда. Вазиятни у қуйидагича тушунтиради: «Бомбаларнинг овози эшитилиб туради, бироқ ишласа бўлади».

Россия фронт линиясига бўй баравар ҳимоя тўсиқларини қуришини «Вагнер» ЧВК асосчиси, Путинга яқин бизнесмен Евгений Пригожин 2022-йили октябрда айтган.

Ноябрдан бошлаб Россия сайтларида ва Марказий Осиё муҳожирларнинг телеграм-гуруҳларида окопларни, блиндажларни, танкага қарши ариқларни қазиш учун, шунингдек аскарлар учун тўсиқларни мустаҳкамлашга ва бошқа ишлар учун одам керак деб рекламалар чиқа бошлаган. Ишчиларни бутун Россия ва Абхазия бўйича йиғишган.

Аслида нимага кам тўлашмоқда

«Ҳимоя линияларини уюштиришга» ишчилар олиш ҳақидаги эълон Россиянинг Headhunter, «Авито» сайтларида ва вилоят масштабда камида икки сайтига чиққан. Окопларни Украинанинг оккупацияланган Луганск, Запорожск вилоятларига ва Россия билан чегарадош Белгородск вилоятларига қазиш кераклиги айтилади.

Эълонларнинг бирида «ўқ овози эшитилади, бироқ кўринмайди» деб кўрсатилган. Бу бизга келиб тушган аудиолардаги вазиятни тасвирлашни тўлиқ такрорлаб: иш жойи уруш бўлаётган ҳудудга яқинлигини тасдиқлаб турибди.

Хавф учун иш берувчилар ойига 45 мингдан 180 минг рублгача ёки соатига 300 рублдан (4 доллардан) тўлаб беришга тайёр. Бундан ташқари, бепул бўлади деб кўп нарсани ваъда қилишган: йўл ҳақи, тиббий кўрик, ётоқхона, уч маҳал овқат ва махсус иш кийими. Талаб — соғломлик ва 20дан 50 ёшгача бўлган одамлар.

Биринчи қараганда яшаган жойи ва уч маҳал овқати билан кунига 5000-6000 минг рубль бу айрим эълонлар ваъда қилгандай — яхши пул, айниқса Қирғизистон учун. Бироқ Россияда бундай пулни оддий иш берувчилар: масалан Ozon'нинг омборларида навбатчиликка 5700 рублгача таклиф қилади.

Бундан ташқари, қазувчиларга тўланган ҳақиқий ойлик бир қараганда кам бўлиши мумкин, чунки шартида — иш вахталик деб белгиланган. Тўлиқ ойлик ҳақини ишчи вахта тугаганда 60 ёки 90 кундан кейингина олади. Биринчи бир ярим ой ичида ишчига суткасига кам миқдордаги ҳамда 3000 рублдан икки аванс тўланади. Бу бир ҳафта ичидаги олти — 11 соатдан иборат иш кунлари учун, бу стандарт юк бўйича (ҳафтасига 40 соатни) 1,7 фоизни ташкил қилади.

Шу каби эълонларни чиқарган «Стройком» компанияси ўзининг сайтида фахр билан унинг мутахассислари юздан ортиқ лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширди деб баёнот қилган. 

Улардан бири Россия томон аннексия қилиб олгандан кейин, Краснодар ҳудудини ярим орол билан боғловчи — Қрим кўприги. У ерда «Стройком» штатга Россиянинг фуқароларигина олинишини таъкидлаган.  Бироқ бошқа сайтларда жойлаштирилган эълонларда ер қазувчиларни олишда бу шартлар ёзмаган. 

«Вконтакте» сайтидаги эълонлар

«Вконтакте» ижтимоий тармоғида жисмоний шахслар томонидан окоп ва блиндаж қазиш учун ишчилар қабул қилинади, иш ҳақи 4000дан 7000 рублгача деган бир неча эълон қўйилган. Бироқ бошқа ҳудудлар кўрсатилган: Украинанинг Мелитополь шаҳри, Россиянинг чегарага яқин Белгород вилояти ва Донбасс. Ишчилардан фақат паспорт билан 18 ёшдан катта бўлиши талаб қилинади.

Муҳожирлар учун вакансияларни ва бошқа имкониятларни (Россияда рўйхатга туриш, ҳужжатларни тайёрлаш хизмати, муҳожирларнинг карточкаси, тиббий дафтарча, патентлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқарларни рўйхатга қўйиш) чиқарган телеграм гуруҳларида окоп қазишга ишчиларни олиш бўйича қирғиз ва ўзбек тилларида эълонлар пайдо бўлди.

Шартлари Москвадаги бошқа ер қазиш ишлари киритилган эълонларга қараганда анча яхши кўринади. Россия пойтахтида бундай ишларга кунига 2000-2500 минг рубль таклиф қилинади. Украина билан чегарада ва оккупация бўлган ҳудудларда окоп қазиш учун эълонларда ва муҳожирларнинг телеграмдаги гуруҳларида навбатига 2500дан 8000 рублгача таклиф қилишган.

Бу гуруҳдаги айрим эълонларнинг ўзгачалиги — иш учун ҳужжат талаб қилинмайди. Қолаверса, чет элликларга ҳужжатларини тўғирлашга ёрдам беришни таклиф қилишган ёки фуқаролиги муҳим эмас деб ёзишган. Муҳожирлар учун дейилган телеграм гуруҳлардаги эълонларнинг муаллифлари, иш берувчилардан агар ишчи «окоп қазишда» тўрт ойдан кам бўлмаган муддат ишласа, рус фуқаролигини олишга ёрдам бериш ҳам таклиф қилинган.

Гуруҳларнинг бирида бир неча видеолар тарқаган, унда униформали ишчилар окопларга ёғоч тиргакларни ўрнатиб, ўзаро ўзбек тилида сўзлашаётганини кўриш мумкин.

«Клооп»нинг журналистлари Қирғизистонлик мигрант бўлиб телеграм-гуруҳдаги эълонлар орқали «ишга жойлашишга» ҳаракат қилиб кўришди. Эълонларда берилган рақамлар ва мессенжерлар орқали бизга, ишга биргина паспорт ва ўзлари қилиб берамиз деган судланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома кераклигини айтишди.

Ишчилар орасида қурбон бўлганлар кўп, пулларини беришмаяпти

Бу иш ўринларига қизиқиб, Новосибирскдан ёлланган 84 ишчи Луганск вилоятидаги аккупацияланган ҳудудда Украинанинг ҳарбий кучларининг ҳужумидан ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Азаттык Радиоси»нинг рус хизматининг журналистлари ўз суриштирувида айтишган. Ҳалок бўлганлар орасида Марказий осиё давлатларининг турғунлари борми йўқми ҳозирча номаълум.

Россия ҳукумати отишмадан 11 тинч аҳоли қурбон бўлиб, 17 киши яраланганини тасдиқлаган. Бироқ суриштирув чиққандан кейин рус президенти Владимир Путин ҳукумат билан учрашувда аккупацияланган ҳудудларда «ҳимояланувчи жойларни» қурган ишчилар ҳам қурбон бўлганини тасдиқлаган.

Ишчиларни Украина ҳужумларидан қурбон бўлиш хавфидан ташқари бошқа ёқимсиз ҳолатлар ҳам кутади: антисанитар шароитлар, иситилмаган уйлар, ва «ҳайвонга қилинган муомаладан ҳам ёмон муомала». Бу ҳақда «Настоящее время»нинг материалида айтилади.

Нашрнинг маълумотига кўра, Тожикистондан келган муҳожирлар Россия полициясига мурожаат қилиб, Украинанинг рус ҳарбийлари босиб олган Запорожье вилояти ҳудудида окоп қазигани учун ваъда қилган пуллари тўланмаётганини айтишган.

Бу ҳақида Аминжон исмли тожик фуқаросига таяниб, Baza номли телеграм-канал ҳам ёзган. Унинг айтишича, ишчиларга ваъда қилинган пулдан уч марта кам тўлашган. Бошқа ишчиларга бундан ҳам ёмон бўлди: бири аппендицит бўлди, бошқаси қўлидан айрилиб, бироқ ҳеч қандай тиббий ёрдам олмади. Аминжон полицияга мурожаат қилгандан кейин унга таҳдидлар бошланган. Энди у уйдан чиқишга қўрқяпти.

Украинада умрбод озодликдан маҳрум қилинади, ватанига борса фуқаролигидан айрилади

Рус армияси учун, қолаверса Украинанинг аккупацияланган ҳудудларида окоп қазигани учун муҳожирлар энг камида тўрт жиноий иш асосида жазога тортилиши мумкин. Бундай огоҳлантиришни ҳуқуқни ҳимоя қилувчи, муҳожирлар ҳуқуқлари бўйича мутахассис Валентина Чупик айтди.

Унинг айтишича, агар бундай муҳожирлар украин аскарларининг қўлига тушса, улар аккупацияланган ерларда окоп қазигани учун Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда судланишади — бу эса икки йилдан беш йилгача қамалиш хавфи. Бундан ташқари, муҳожирларга Украинада солиқ тўлашдан қочгани учун жарима солиниши мумкин деб огоҳлантирди Чупик.

Агар украиналиклар муҳожирлар «Вагнер»га ишлаётганини ёки аккупациячи ҳукуматнинг ноқонуний ишларига ёрдамлашаётганини (масалан, агар муҳожирларни давлат ёллаган бўлса) билишса, Украинада мигрантлар террористик ташкилотларнинг фаолиятига кўмаклашмоқда деган айб билан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиши мумкин.

Қуруқликда уруш қилиш одатлари ва қонунлари бўйича конвенцияга кўра, окоп қазган муҳожирлар уруш ҳаракатларининг иштирокчиси сифатида қаралмайди. Бироқ окопларни пулга қазиш билан ва бошқа давлатнинг фуқароси бўлгани учун улар уруш қоидалари ва одатларини бузган бўлиб ҳисобланади ва жиноятчи бўлиб қолишади. Шу сабаб улар ҳарбийлар каби асир олинмайди, бунинг ўрнига Украинанинг қонуний ҳукумати олдида жавобгарликка тортилиб, кейин умрбодга судланади.

Чет ўлкада ҳарбий йўналишдаги ҳимоя воситаларини қуриш муҳожирларни ватанида конфликтга қатнашиш деб ҳисобланадими йўқми айтиш қийин. Бироқ Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги Қирғиз Республикасининг Жиноят кодексига кўра, Қирғизистон фуқаролари чет давлатлар ҳудудида уруш ҳаракатларига қатнашган вақтда мулкини мусодара қилиш билан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилганини огоҳлантирган.

Бундан ташқари, Қирғизистон фуқароси бошқа давлат ҳудудидаги қуролли можароларга ёки ҳарбий ҳаракатларга қатнашса, фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин.

Нима сабабдан жазоси қаттиқ — хавфли иллюзия?

Ҳозир окоп қазиганлар учун ватанида жазога тортилиши эҳтимоли жуда оддий сезилиши мумкин, сабаби Қирғизистон кўп томондан Россияга тоъбе. 2022-йили рус ўлкасидан Қирғизистонга жисмоний шахслардан пул ўтказишлар 2,7 млрд доллардан ошиб, тарихий рекорд қўйган. Ғарб товарларини Россияга қирғиз воситачи фирмалари орқали реэкспорт қилиш, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маълумотига кўра, қирғиз ғазнасига 36 млрд доллардан даромад олиб келган.

Қирғизистон ҳукумати Москва билан муносабатларини бузгиси келмайди ва ҳарбий ҳаракатларга қатнашган фуқароларига танлаб муомала қилади. Украина учун урушган ёки шунчаки қўллаганларни ҳукумат жазолашга тайёр, Россия учун окоп қазиганлар бўлса — йўқ. Масалан, Россия Федерацияси аскарлари таркибида Украина билан уришиб ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг ўлимини текшириш ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. Шунингдек, Украинани қўллаб ёки урушга қаршилик билдириб акцияга чиққанларни Қирғизистонда ушлаб кетишади.

Бироқ ташқи сиёсатнинг конъюнктураси эрта ўзгариши мумкин. Агар бир вақтда қирғиз ҳукуматига нейтралитет кўрсатиш ёки Россия томондан бўлган агрессияга критик муомала пайдо бўлса, унда бугун украиналик оккупацияланган ерларда окоп қазиётган давлат фуқаролари турмага тушиб қолиши мумкин. Ёки бўлмаса ўз фуқаролигидан маҳрум бўлиши мумкин.

Муаллиф: Арууке Солтоной

Муҳаррирлар: Екатерина Резникова, Виктор Мухин