Бишкекнинг Жал кичик туманида 12 ёшли қиз кўп қаватли уйлардан бирининг 4-қавати балконидан қулаб тушиб, касалхонага етказилди.
Бу ҳақда «Клооп»га Ленин тумани ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.
Милиция берган маълумотларга кўра, уларга 2 март куни соат 22:49 да воқеа ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига борган тезкор гуруҳ қиз чойшаб ёрдамида балкондан кўчага тушмоқчи бўлганида, йиқилб тушганини аниқлаган.
Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, қиз омон қолган ва ҳозир касалхонада.
Мазкур факт Ленин тумани ИИБ маълумотлар дафтарига қайд этилиб, терговга қадар текширув ишлари бошланган. Шунингдек, суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шаҳар болалар клиник шифохонаси бош шифокори Ақилбек Мамановга таяниб, қиз жонлантириш бўлимига ётқизилганини маълум қилди. Унга ёпиқ краниосеребрал шикастланиш, бош мия чайқалиши, чап билак ва тос суякларининг синиши ташхиси қўйилган.
«Бугунги кунда қизнинг аҳволи барқарор. У реанимация бўлимидан нейрохирургия бўлимига ўтказилди», — деди Маманов.