Ўш: МХДҚ икки шахсни ноқонуний лотерея уюштиришда гумон қилиб қўлга олди

207

Ўш вилоятида «Ош сила» деб номланган лотерея уюштирган икки шахс лицензиясиз ишлаганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда 3-март куни МХДҚ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, гумонланувчилар Молия бозорини тартибга солиш ва назорат қилиш хизматининг жанубий бошқармаси томонидан бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, ноқонуний лотерея уюштиришда давом этган.

«Гумонланувчилар лотереяни қаттиқ реклама қилиб, иштирокчиларга 40 та машина ўйнатишни ваъда қилган. Улар ўйин чипталарини сотишган ва МБанк орқали тўловни қабул қилишган. Лотерея эса YouTube каналида жонли эфирда намойиш этилди», — деди махсус хизмат.

Гумонланувчиларнинг яшаш жойи кўздан кечирилганда лотерея барабанлари, чипталар ва ҳужжатлар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Ноқонуний тадбиркорлик қилиш» моддаси билан иш қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтган йилнинг август ойида Боткен вилоятида «Баткен сила» лотереясини ноқонуний ташкил қилганлар қўлга олинган.

Муаллиф: Айгерим Белек қизи