Бишкек мэри Эмилбек Абдикадиров шаҳардаги барча ўтхоналарни газга ўтказишни, шаҳарни экологик жамоат транспорти билан таъминлашни, йўлда тирбандликлардан халос бўлиш, бола боғча, югуриш йўлаклари ва велойўллар қуришни ва тартибсиз қурилишларни тартибга солишни ваъда қилди. Бу ваъдаларнинг барини Абдикадиров ўзининг пресс-конференциясида берди. Унда мэр тасаввур қилган келажакдаги Бишкек ҳақидаги маълумотга эътибор қаратамиз.
Тутундан халос бўламиз
Кўмир ёқадиган ўтхоналар бўлмайди. Мэрнинг айтишича, Бишкекда 47 ўтхона ишлайди, уларнинг 22си кўмир билан ишлайди. Абдикадиров 2023-йили шу 22 ўтхонани газга ўтказишни ваъда қилди. Бунинг учун 220 млн сом керак. «Биз ўзимиз, болаларимиз ва бутун келажагимиз учун пулни аямаслигимиз керак», — деди мэр.
Кара-Кече кўмирини чеклаш. Абдикадиров ИЭМда ва турар-жойларда Кара-Кече кўмирини ёқишни тақиқлаб, унинг ўрнига Қозоғистондан кўмир сотиб олишни истайди. Бундан ташқари, мэр халққа ўтин нархидаги фарқни тўлаб беришни ваъда қилди. Унинг айтишича, бу тутун муаммосини 40%гача ҳал қилади.
Янги участкаларни газлаштириш. Мэр бу йил беш янги участкага газ туширишни, 2025-йилга бориб табиий газ билан Бишкекнинг барча участкаларини таъминлашни ваъда қилди.
Иссиқлик насослари. Шаҳар мэри энергия тежовчи иссиқлик насосларини ўрнатишни таклиф қилмоқда, бу кўмирга қараганда арзон тушади.
1 500 янги автобус. Йил охиригача Бишкекка газ билан юрадиган 1 500 янги автобус келади. Мэрнинг айтишича, жамоат транспорти муаммоси «тўлиқ ҳал бўлади». Келишувларга кўра, автобусларнинг 30% сотиб олинади, қолган 70% — лизингга олинади.
Мэр бошқа қандай ваъдалар берди?
Шаҳар хизматлари учун янги техника. Бу йил мэрия «Тазалык» ва «Бишкек жашыл чарба» ишхоналари учун 74 махсус техника олмоқда.
Барча кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилади. Солиқ 145%га йиғилди, бошқа тўловлар 120%дан ортиқ бажарилди. Бишкек ўлканинг ички улгуржи маҳсулотининг 40%ни беради — 367 млрд сом.
Энди бирорта ҳам ноқонуний қурилиш бўлмайди. Абдикадиров энди Бишкекда ноқонуний қурилишлар бўлмаслигини ваъда қилди. Унинг айтишича, қурилиш компаниялари кўпроқ фойда топиш учун меъёрларни бузишади. Бироқ мэр эгар уй барча сейсмик талабларга жавоб берса, қурилишни қонунийлаштириш масаласи қаралади, деди. Сабаби бу уйларда айбсиз одамлар яшайди, деб ҳисоблайди мэр.
Шаҳар раҳбари шаҳарда қурилишларнинг сифати бошқа давлатларга қараганда «анча яхши» эканини қўшимча қилди. Унинг фикрича, шаҳардаги уйларнинг кўпи 8-9 магнитудаги зилзилага бардош беради, бироқ бардош беролмайдиганлари ҳам бор. Мэр барчасини текширишга ваъда берди.
Янги чорраҳаларни қуриш. Хитой грантининг 134 млн долларига кўчаларнинг кесилишларига тўрт транспорт йўл чорраҳалари қурилади. Улар қуйидаги кўчаларда қурилади:
- Лев Толстой ва Фучик кўчаларининг кесилиши;
- Лев Толстой ва Ёш гвардия бульвари (бульвар Матиев кўчасигача ўтказилади).
Бундан ташқари, Анкара ва 7-апрель кўчаларининг чорраҳасида икки даражали эстакада кўприк қурилади. Шунингдек, Айтматов ва Суйумбаев кўчаларидан Лев Толстойга чиқувчи йўл қурилади.
Мэрнинг айтишича, йил охиригача шу тўрт лойиҳанинг камида иккиси амалга ошса — «бу яхши».
Мактаб, болалар боғчаларини қуриш. Мэр бу йил янги участкаларда камида 12 боғча ва бир мактаб қурилади деди.
Дарё соҳилларида дам олиш масканлари, вело ва югуриш йўлаклари қурилади. Абдикадиров Аламудун, Ала-Арча сой сувларининг ва ЧЧКнинг (Катта Чуй канали) четига шаҳар турғунлари учун дам олиш масканлари қуришни ваъда қилди. Бундан ташқари, у замонавий вело ва югуриш йўлаклари қурилишини айтди.
Мэр 2023-йили автойўлларгина эмас, пиёдалар йўлакларига ҳам кўпроқ эътибор қаратилишини қўшимча қилди. Шунингдек, у тротуарлар сонини 3-4 марта кўпайтириб, уларнинг сифатини яхшилашни истайди.