Омбудсмен Атир Абдрахматова болаларни энди ота-оналарнинг илтимоси билан мактаб-интернатига ва интернат типидаги болалар уйига қабул қилишни тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Клооп»га институтнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Институтдан бу таклифни ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик кўчайгани ва интернатдаги болаларни ҳимоясиз экани билан тушунтирди.
Маълумотга кўра, институт ўтган йилнинг 1-сентябридан 2023-йилнинг 15-февралигача Чуй, Иссиқкўл, Ўш, Талас, Жалолобод вилоятларидаги 11 давлат мактаб-интернатида ва ётоқ мактабида кузатув олиб борди.
Бунинг натижасида мазкур муассасаларда 2 минг 412 боланинг 35тасини ота-онаси йўқ экани аниқланди — бошқача айтганда, ўсмирларнинг 1,5% тўлиқ етим. 605 боланинг отаси ёки онаси тирик. 171 бола ота-онасининг илтимоси билан интернатга жойлаштирилган.
Шунингдек, 2022-йилга кўра мамлакатда 133 интернат типидаги болалар муассасалари бўлса, унда умумий 10 минг 800 бола тарбияланади. Бу ердаги ўсмирларнинг 95%нинг отаси ёки онаси бор.
Омбудсмен институти судларни ота-оналарнинг аризаси билан болаларни мактаб-интернатига жойлаштириш бўйича қарор чиқаришни тўхтатишни таклиф қилди. Шунингдек, судларни бу категориядаги ишларни кўриб чиқишда сиртдан муносабатда бўлмасликка ундади.
Шу билан бирга, омбудсмен институтининг вакиллари суд мажлисида ўз фикрини айтишга қодир ва ўн ёшдан катта болаларнинг фикрини эшитишни таъминлаш кераклигини айтишди.
Муассаса бунгача ҳам мактаб-интернатларини текшириб, кўплаган муаммолар борлигини аниқлаган. Масалан, Жалолобод вилоятининг Чотқол туманидаги мактаб-интернатининг ошхонасида совун ва антисептиклар кам бўлган. Шунингдек, озиқ-овқат учун токча йўқлиги учун сабзавотлар супурги, кураклар билан аралашиб, ерда ётгани маълум бўлган.
Асосий саҳифадаги сурат: Kaktus media