Бишкекда ўзини ёқиб юборган киши шифохонага етказилди, суриштирув ишлари бошланди

218

Бишкек шаҳрида 28-февралда ўзини ёқиб юборган киши шифохонага етказилиб, суриштирув ишлари бошланди. Бу ҳақда «Клооп»га Свердлов РИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, милицияга соат 15:50 чамаси Шопоков ҳамда Киев кўчаларининг чорраҳасида номаълум эркак киши ўзини ёқиб юборгани ҳақида билдирув келиб тушган.

У ерга тезкор тергов гуруҳи бориб, тез ёрдам чақирилган. Ҳозирда у нима сабабдан ўзини ёқиб юборганлиги аниқланмоқда.

Суриштирув ишлари юргизилмоқда.