Бир кадр билан: Фирибгарликда айбланган аёл эмизикли боласи билан панжара ортида

193

Адвокат Замир Жоошев Фейсбук саҳифасида суд залидаги темир тўр ортида эмизикли боласи билан ўтирган аёлнинг суратини жойлади. У 35 ёшли Аида Исакова. Аёлнинг биринчи инстанциясининг суди ҳомиладорлик вақтида фирибгарлик учун 6 йилга ҳукм қилган.

Эмизикли боласи билан панжара ортида ўтирган аёл. Сурат: Замир Жоошев.

Аввалроқ мазкур аёл «Дордой» бозорида ишлаб юриб яна бир аёлнинг йиллиги 144% устама билан қарз олгани маълум қилинган. Бироқ қарзини тўлиқ тўлай олмай ҳомиладор бўлишига қарамай, ТИЗОга тушган. Ўтган йилнинг декабрида Бишкекнинг Свердлов туман суди уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ адвокатлар суднинг қарори устидан Бишкек шаҳар судига шикоят қилган.

«Бу ноқонуний, сабаби судья Акилбек Адимов жазо муддатини суриб, боласи 14 ёшга тўлмагунча қамоққа олмаслиги керак эди», — деган Жоошев 2-февралда шаҳар судидаги мажлисдан кейин.

Унинг айтишича, аёл 15-февралда туғруқхонада назорат остида кўз ёриб, кейин яна ТИЗОга етказилган.

Бишкек шаҳар суди бу иш бўйича 2-мартда ҳукм чиқариши кутилмоқда. Бугун эса жабрланган томоннинг сўзлари эшиттирилди.

«Уйида яна олти нафар ёш боласи бор […] Шаҳар судининг судьялар коллегияси адолатли ҳукм чиқаради деб умид қиламиз», — деб қўшимча қилди Жоошев.

Ҳозирда ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги кодексга кўра, ҳомиладор ва қарияларни қамоққа олинмайди.

2023-йил бошида депутат Дастан Бекешев ҳомиладор аёлларни ва кексаларни қамоққа олишни тақиқлаган қонун лойиҳасини таклиф қилган. Бундай нормани халқ вакили Жиноят-процессуал кодексига киритишни таклиф қилмоқда.