«Тазар» жамоасининг экофаоллари Аймээрим Турсалиева ва Мунара Молдобаева Қирғизистонда қаттиқ чиқиндиларни саралаб, қайта ишлаш экологияга фойда келтиришидан ташқари, кўп маблағ олиб келишини аниқлашди. Улар икки ой давомида ўлкадаги қайта ишлаш тармоғини ўрганиб, маълумотларни таҳлил қилишди.
Тадқиқотларга кўра, чиқиндини қайта ишлашдан ҳар куни деярлик 10 миллион сом даромад тушади. Экофаоллар бу кўрсаткич янада ўсишини таъкидлашди.
Елимни қайта ишлашдан тушган миллионлаган даромад
Бишкекдаги чиқинди тўкувчи жойга ҳар куни 1200 тоннага яқин қаттиқ чиқиндилар тўкилади. Бироқ уларнинг 480 тоннасигина қайта ишлашга юборилади. Хусусий корхоналар қайта ишлашдан бир кунда ўрта ҳисоб билан 9,6 миллион сом даромад топади.
Фаолларнинг айтишича, чиқиндини кўпроқ оддий одамлар йиғиб, қабул пунктларига ўтказишади. Аймээрим Турсалиева чиқинди тўплаган одамлар турли миқдорда пул топишларини таъкидлади.
«Айримлари тамаки ёки ароқ учун тўплайди — асосан бошпанасиз одамлар. Бу ишдан пул топиб, уй қуриб, машина сотиб олганлар ҳам йўқ эмас», — дейди у.
Тадқиқотларнинг муаллифлари ўлка бўйича 800га яқин чиқинди қабул қилувчи жойлар борлигини ҳисоблаб чиқди. Шунингдек, улар ўлка бўйича елим, металл, макулатура, текстиль, ишлаб чиқариш ва органик қолдиқларни қайта ишловчи 40дан ортиқ завод топишган.
Айримлари фақат қайта ишлаш билангина шуғулланмай, ўзлари ҳам янги нарсаларни ишлаб чиқаришади. Баъзилари эса Қирғизистонда йиғилган материалларни хорижга сотишади. Асосан улар пластикни — елим идишларни ва полиэтиленнинг турли хилини қайта ишлашади.
БМТнинг товар савдо статистикаси бўйича маълумот базасига (UN Comtrade) кўра, бошқа давлатлар Қирғизистондан энг кўп талаб қилган чиқиндилар — майдаланган елим, бутулка ва қапқоқлар.
Қирғизистоннинг чиқиндисини кимлар сотиб олади?
Тадқиқот муаллифлари Қирғизистон қайта ишловчи моддаларни бошқа давлатга (асосан Хитой ва Россияга) экспорт қилганга қараганда кўпроқ импорт қилади деган хулосага келишган. Бироқ 2022-йили ўлкада қайта ишловчи моддаларни экспорт қилиш кўпайган. Асосий сотиб олувчи ўлка — Қозоғистон (38 миллион АҚШ доллари).
Маҳаллий тадбиркорлар Хитой 2017-йили чиқиндини, жумладан елимни олиб киришни тақиқлагандан бери Россия билан фаол ҳамкорлик қила бошлаган. Россия 2022-йилнинг тўққиз ойида Қирғизистондан 3,3 миллион АҚШ долларга қайта ишловчи материалларни сотиб олган.
Flourish logoA Flourish chart
Турсалиева бу тармоқда Ўзбекистон рус ва қозоқ бозорига яхши муқобил деб ҳисоблайди. Россиянинг заводлари асосан қайта ишланган гранулаларни қабул қилса, Тошкент билан Самарқанддаги заводлар қисилиб, қадоқланган елим идишларни сотиб олишга тайёр.
2012-йилдан бери Ўзбекистонга хомашёни экспорт қилиш турли даражада ошди. Бироқ охирги йиллари кўрсаткич кўтарилди. Демак, Россиядаги санкциялар сабаб бирор бир қийинчиликлар юзага келса, материалларни Ўзбекистонга сотса бўлади.
Flourish logoA Flourish hierarchy chart
«Тазар»нинг тадқиқотчилари чиқиндини саралаб, тўғри йиғишни изга солиш, давлатни қўллаш, чиқиндини саралаш ва қайта ишлаш тармоғига инвестиция жалб қилиш билан Фирғизистон қайта ишлатишга яроқли материалларни сотишдан катта даромад топа олади деб ҳисоблашади.
Улар ўлкада чиқиндини саралаш ва қайта ишлаш COVID пандемияси вақтида ҳам тўхтамаганини таъкидлаб, келажакда бу тармоқ ривожланишини қўшимча қилишди.
«Олдин чиқишди тўкувчи жойларда елимлар йиғилиб ётса, ҳозир камайди. [Бу тенденция давом этаверади], сабаби одамлар чиқинди пул эканини тушуна бошладиди», —дейди фаоллардан бири.
Бари чиқиндидан пул топа олади. Масалан, Tazar иловасидан чиқиндини тўғри саралашни ўрганибгина қолмай, уни пулга алмашувчи пунктларни ҳам топа оласиз.
Аймээрим Турсалиева ва Мунара Молдобаеванинг «Калдык — жаңы киреше» номли тадқиқоти «Ахборот мактаби»нинг ёрдами билан LAMPA Accelerator дастур асосида тайёрланди. Ментори — Оксана Ставнейчук.