Бошига пакет кийдиришган. Бишкекда милиция ходимлари маҳбусни қийноққа солгани айтилди

140

Бишкек Октябрь туман ИИБ ходимлари ҳибсга олинган шахсни жиноятга иқрор бўлиш учун қийноқлар қўллаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, И.С. исмли фуқаро 22-февралда милиция қўлга олгани айтиб берган. Унинг сўзларига кўра, у дарҳол жиноятга иқрор бўлган, аммо шунга қарамай, милиция ходимлари уни калтаклаган, сўнг бошқа жиноятларини ҳам бўйнига олиш учун бошига пакет кийгизиб қийноққа солишган.

Сурат: Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази.

Ҳуқуқ ҳимоячилари қийноқлар изларини ҳужжатлаштириб, Бишкекнинг Октябрь туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилишди.

Материал чоп этилаётган вақтда туман ИИБси ҳамда прокуратуранинг ходимларидан изоҳ олиш имкони бўлмади.