Оскомбаева: Тиббий суғуртадан ўтмаганларга жарима солинмайди

149

Тиббий суғуртадан ўтмаганларга жарима солинмайди. Бу ҳақда мажбурий тиббий суғурта фонди раҳбарининг ўринбосари Клара Оскомбаева 25-февралда билдирди.

Унинг айтишича, суғуртадан ўтмаганлар оилавий шифокорларнинг ёрдамини ҳам олишади ва уларга давлат томонидан тиббий тез ёрдам кафолатланади.

Оскомбаева, тиббий суғуртаси борлар эса тиббий хизматларни бепул олишларини ёки умумий сумманинг бир қисмини тўлашларини таъкидлади.

«Бошқача айтганда, суғуртадан ўтган киши оилавий шифокорларга мурожаат қилиб, тиббий хизматларни – таҳлилларини, лаборатория таҳлилларини бепул топширишади. Бундан ташқари, суғурталанган фуқаролар шифокорларнинг рецепти бўйича 50%гача чегирма билан дори сотиб олишади», — деди у.

Бунга қадар Жогорку Кенеш ёши 16дан катта қирғизистонликларни ва барча чет ўлкаликларни мажбурий тиббий суғуртаси ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилган.

Тиббий суғуртанинг баҳоси 2023-йили қирғизистонликлар учун 1700 сомдан бироз кўпроқ бўлади. Чет ўлкаликлар учун бир йиллик тиббий суғурта 18 минг сомдан ошади.

Қонун бўйича, мажбурий тиббий суғурта полиси меҳнат шартномаси билан ишлаганларга, пенсионерлар ва расмий ҳеч қаерда ишламаганларга берилади. Бироқ буни бошқа одамлар ҳам  истагига кўра олса бўлади.