Кампиробод иши бўйича қўлга олинган Ўзган туманининг фуқароси, «Бутун Қирғизистон» партиясининг сиёсий кенгаши аъзоси Акил Айтбаев қамоқдан хат ёзди. Хатни 23 февралда «Клооп»га фаолнинг яқинлари юборди.
Айтбаев ҳуқуқ тартибот органлари тергов ишларини олиб бормаётганини таъкидлаб,фаолни тўрт ойдан бери биргина марта сўроққа олиб боришганини айтди.
«Албатта терговчи ҳам, прокурорлар ҳам, судлар ҳам юқоридагиларнинг ноқонуний кўрсатмасини бажараётгани сезилиб турибди. Лекин нима учун улар ўз вазифаларини ва қонун талабларини аниқ бажаришмайди? Қандай қилиб қонунни тўлиқ ишлашини таъминлай оламиз?» — деб савол қўйди фаол.
У судларнинг фаолларни яна икки ойга қамоқда қолдирувчи «асоссиз» қароридан норози бўлди.
Акил Айтбаев октябрь охирида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин сиёсатчи ва фаоллар билан қўша қамалган.
ИИВдан улар «оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўришда» айбланаётганини билдиришган. Қамалганлар айблари йўқлигини, уларга қарши ишлар «тўқима» деб айтишмоқда. Улар Кампиробод бўйича позициясини очиқ айтиб чиққанлигидан таъқиблар бўляпти деб ҳисоблашади.
Қамалган фаоллар билан сиёсатчиларни суд икки ойга қамоққа олиб, 15 февралда кўпчилигини эҳтиёт чорасини ҳам икки ойга узайтирган. Шунингдек бир неча фаол уй қамоғида қолдирилиб, айримлари шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 январда давлат сафари билан Қирғизистонга келган. Унда икки давлат президенти Кампиробод сув омбори бўйича келишимга қўл қўйган.