Туркияда зилзила оқибатларини бартараф қилишда қатнашган қирғиз қутқарувчилари қайтиб келди

174

«Манас» халқаро аэропортида Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф қилиш ишларига қатнашган Қирғизистоннинг ФВВнинг қутқарувчиларини кутиб олишди.

Улар икки гуруҳ бўлиб келишди — биринчиси тунги соат 2да, иккинчиси — эрталабки соат 9да келди.

Аэропортда уларни яқинлари, ҳамкасблари, Туркия элчилигининг вакиллари ва журналистлар кутиб олди.

Туркия элчилигининг вакиллари қирғиз қутқарувчиларига миннатдорчилик билдиришди.

«Одам ҳаётини сақлаб қолган қаҳрамонларимиздан миннатдормиз! Катта раҳмат, Оллоҳ барчангизни қўлласин», — деди Туркия элчисининг маслаҳатчиси.

ФВВ бошчисининг ўринбосари Акилбек Мазарипов вайроналар остидан 8 одамни қутқариш — бу катта кўрсаткич эканини таъкидлади.

Қирғизистондан Туркияга умумий 182 одам юборилган. Уларнинг орасида 6 шифокор, бўз уй тиклаш учун 5 киши бор, қолгани ФВВнинг қутқарувчилари. Улар Туркияда 12 кун бўлиб, вайроналар остидан 198 жасадни олиб чиқишган.

«Йиғлаган кунларимиз бўлди. Тирик қолганларни чиқараётганда йиғладик, ўша ерда кўрган ҳолатни, юрагингиз оғрир экан, телевизордан, ижтимоий тармоқлардан ҳам кўрсангизлар керак, бироқ ўз кўзинг билан кўрган бошқа экан. Масалан, ўша олти ойлик ҳомиладор аёлни [тупроқ остидан] чиқарганда фақат биз эмас, бутун дунё йиғлади [...] Бундай воқеалар ҳеч қаерда бўлмасин», — деди у.

У қирғиз қутқарувчилари Туркияда «аниқ ва чин юракдан» ишлаганини таъкидлади.

6 февралда Туркиянинг Сурия билан чегарасида кучи 7 баллдан ортиқ кучли зилзила содир бўлган. Силкиниш Туркиянинг жанубий-шарқида, Сурия билан чегарадош ҳудудидаги Газиантеп шаҳридан 26 чақирим узоқликда бўлган.

Табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 21 февралга кўра 47 минг кишидан ошиб, яна юзлаган одамлар жабрланган.