Бишкек Жанубий ҳудудининг архитекторига коррупция бўйича айб қўйилди

129

Бишкекнинг жанубий ҳудуди лойиҳасининг бош архитектори Жиргалбек Асаналиевга коррупция ва ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича айб қўйилди. Бу ҳақда бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.

Уларнинг маълумотига кўра, Асаналиев «Бишкекбошархитектура» давлат ишхонасининг расмийлари билан 2021-2022-йиллар оралиғида қалбакилаштириш йўли билан Бишкек шаҳрининг жанубий ҳудудидаги кичик туманларни, кварталларни қуриш лойиҳасига ноқонуний ўзгартиришлар киритган. 

Ноқонуний корректурага Жукеев-Пудовкин кўчасидаги қизил чизиқлар тўғри келган — кўкаламзорлаштириш билан пиёдалар қисмининг умумий майдони 14,6 минг кв метрга қисқарган. 

Прокуратурадан тергов давомида ер участкасининг дастлабки ҳолати келтириш билан зарарни ўрни тўлдирилганини билдиришди.

Тергов натижасида Асаналиевга нисбатан қўйилган айблар эшиттирилиб, жиноят иши Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман судига ўтказилди. 

Асаналиевни қамалиши 

Прокуратура Асаналиев билан «Бишкекбошархитектура»нинг бўлим бошчиси вазифасини бажарувчи Чингиз Медербек ўғлини 2022-йилнинг сентябрида коррупцияга ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айблаб қўлга олган. 

Тергов версияси бўйича, амалдорлар қурилиш компанияларининг манфаатини ҳимоя қилиб, жамоатчиликка зарар келтирган. Гумондорлар ўзбилармонлик билан қурилган кўп қаватли уйларни қонунийлаштириш ва ерларни функционал йўналишларини ўзгартириш бўйича коррупция схемасини тузишган. 

Прокуратурадан улар бу ҳаракати билан Бишкекнинг жанубий қисмини транспорт, ижтимоий, экологик инфраструктурасини бузган деб айблашган. 

Асаналиев 2022-йилнинг 4-сентябридан бошлаб Бишкек ТИЗОсида сақланган, бироқ 17-февралда озод қилинган. У журналистларга айбсиз эканини билдирган.