Кампиробод иши: Клара Сооронкулова ҳусусий касалхонага ётқизилди

162

Кампиробод иши бўйича қўлга олинган Конституциявий суднинг собиқ судьяси Клара Сооронкулова хусусий касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда 21 февралда «Клооп»га Жазо ўташ хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, Сооронкулова 20 февралда касалхонага ётқизилган. У тиббий текширувдан ўтгандан кейин шифокорлар хулоса чиқариши айтилди.

Шу йилнинг 10 февралида Сооронкуловага фейсбукда Мирлан Ураимовники дейилган постни бўлишгани учун яна бир айб қўйилгани маълум бўлган. Бунгача «Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш» айби билан тергов қилинган.

15 февралда Бишкекнинг Биринчи май район суди Кампиробод иши бўйича 11 кишини қамоқда қолдириб, «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Орозайим Нарматовани ва қурувчи Нурлан Асанбековни уй қамоғида қолдириш муддатини 20 апрелгача узайтирган.

16 февраль куни суд 7 кишини қамоқдаги муддатини узайтириб, соғлиғи сабаб фаол Талантбек Эшалиевни яна икки ойга уй қамоғида қолдирган.

17 февралда Гулнара Журабаева, Клара Сооронкулова, Асия Сасикбаева ва Рита Карасартованинг — тергов қамоғидаги муддати икки ойга узайтирилди. Перизат Суранова эса уй қамоғига чиқарилган.

Қўлга олинганлар орасидан ҳозирда соғлиғи сабаб сиёсатчилар Мамбетжунус Абилов билан Равшан Жээнбеков шифохонада.

2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деган айб қўйган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва қўлга олинганларнинг яқинлари буни сиёсий таъқиб деб атаб, холис тергов қилишни илтимос қилиб, президентга мурожаат қилиб, бир қатор норозилик намойишларига чиқишган.

Кейинчалик қамоқдаги 19 фаол очлик эълон қилган. Очлик эълон қилгандан кейин кўпини соғлиғи ёмонлашиб, айримлари уларни касалхонага ўтказишларини талаб қилишган. Қамоқдагилар «айбсиз эканликларини» айтиб, уларни озод қилишни талаб қилиб келишади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 январда давлат ташрифи билан Қирғизистонга келган. У Кампиробод сув омбори Ўзбекистонга ўтказилган.