Бош прокуратура Ўш шаҳар таълим бошқармаси бюджетга 1,9 млн сом зарар келтирганини аниқлади

153

Ўш шаҳар  таълим бошқармаси ўтган йили мамлакатга 1,9 млн сом зарар келтиргани аниқланди. Бу ҳақда 14-февралда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, Ўш шаҳар прокуратураси таълим бошқармасида текширув ўтказиб, муассаса мамлакатга 1 млн 905 минг 987 сом зарар келтирганини аниқлаган.

Бошқарманинг айрим ходимлари ҳеч бир мактабда, бошқармада ишламаган танишларининг номидан махсус ҳисоб очиб, пулни ўзлаштириб олишгани айтилади. 

Ҳозирда «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Аввалроқ МХДҚ Чуй вилоятининг Кемин туман таълим бўлимида бюджет маблағларини ўғирлаш бўйича доимий тизимни аниқлаганини билдирган.

Маълумотга кўра, туман таълим идорасининг масъули ходимлари узоқ ҳудудлардаги ўрта мактабларнинг ўқитувчиларига хабар қилмай туриб уларнинг номидан банк ҳисобларини очишган. Бу билан улар йирик маблағларни чиқариб келгани айтилган. 

Муаллиф: Альбина Жиргалбек қизи

Муҳаррир: Рустам Турсунбеков