Алмазбек Атамбоев даволаниш учун хорижга чиқиб кетди

171

Собиқ президент Алмазбек Атамбоев даволаниш учун Қирғизистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда «Клооп»га унинг тарафдори, собиқ депутат Асел Кодуранова маълум қилди.

Kaktus.media нашрининг ёзишича, Атамбаев эрталаб соат 5 да Бишкекдан Дубайга жўнаб кетган ва у ердан Испанияга учади. Собиқ президентга унинг ўғли, Бишкек шаҳар кенгаши депутати Қадир Атамбаев ҳамроҳлик қилмоқда.

14 февраль куни Атамбаев Молдовановка қишлоғидаги 27-колониядан озод қилинди. Аввалроқ Олий суд сиёсатчининг криминал авторитет Азиз Батуқаевнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши бўйича ҳукмини бекор қилгани маълум бўлган эди. Жиноий иш Бишкекнинг Биринчи май туман судига янги суд муҳокамасига юборилди.

Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича аввалги инстанция қарори билан Атамбаев 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Бундан ташқари, Бишкекнинг Биринчи май туман суди собиқ президентга даволаниш учун Қирғизистондан ташқарига чиқишга рухсат берди. Атамбаев тарафдорлари сиёсатчи гўёки бош вазир Педро Санчеснинг шахсий таклифига биноан Испанияда даволанади, деб хабар берди.

Шу билан бирга, Атамбаев ҳали ҳам судларда кўриб чиқилаётган бир нечта жиноий ишлар бўйича айбланувчи сифатида қолмоқда.