Алмазбек Атамбаев қамоқдан чиққач Қўйтошда яқинлари билан учрашди

185

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев колониядан озод этилганидан кейин ўзи туғилиб ўсган Қўй-Тош қишлоғига йўл олди. У ерда уни қариндошлари ва тарафдорлари кутиб олишди.

14-февраль куни тушдан кейин Олий суд криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилгани маълум бўлган. Собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний равишда озод этилгани факти бўйича жиноят иши янги суд муҳокамасига юборилган. Аввалги инстанциялар қарори билан Атамбаев бу иш бўйича 11 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди собиқ президентга даволаниш учун Қирғизистонни тарк этишга рухсат берган. Айни вақтда Атамбаевга нисбатан бир неча жиноий иш қўзғатилган, улар ҳали ҳам судларда кўриб чиқилмоқда.