Депутатлар давлат идораларида гендер мувозанати сақланиб-сақланмаганини текширишни таклиф қилишди

136

Парламент депутати Динара Ашимова давлат органларида гендер мувозанатининг сақланишига мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳи тузишни таклиф қилди. У бу таклифни ижтимоий сиёсат қўмитасининг 13-февралдаги йиғилишида билдирди.

Ашимованинг айтишича, ҳозирда маҳаллий кенгашларда аёлларнинг 30 фоизлик квотаси тўғрисидаги қонунни сақламаяпти, у гендер мувозанат ижро ҳукуматида ҳам сақланмаётганини қўшимча қилди. Депутатнинг таъкидлашича, ўзига ва бошқа депутатларга хотин-қизларга қулоқ солинмаётгани, қонунга ҳар томонлама эътибор бермай, ўз лавозимидан четлатилаётгани ҳақида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.

Бунга депутат Медербек Алиев гендер квотаси демократияга қарши келади ва у парламентга киргизилгани билан яхши ишлаб кетган ери йўқ деб жавоб берди. «Ҳамкасблар, менимча, Марказий Осиёда аёлларнинг ҳуқуқлари Худога шукр, юқори даражада сақланади. Биз оналарни ҳурмат қиламиз, жаннат оналарнинг оёғи остида. Фақатгина баъзан ҳаддан ошиш бўлмоқда», — деб ҳисоблайди Алиев.

Алиевнинг гаплари депутат Элвира Сурабалдиевани ғазабини чиқарди. Сурабалдиева Қирғизистонда аёллар ҳуқуқларининг аҳволи «жуда ёмон» деб жавоб қайтарди. 

«Биз баримиз қонунларни Жогорку Кенешда қабул қиламиз, ҳудудларда эса у [қонунлар] бажарилмаяпи. Бироқ сайловга келганда барингизлар 51%ни излайсизлар. Бироқ бизнинг овоз керак бўлгандагина. Бизнинг тенг ҳуқуқлилигимиз билан овозларимизга келганда эса керагимиз йўқ. Бу комиссиями ёки ишчи гуруҳ бўладими — бу жуда керак», — деди Сурабалдиева.

У 2021 йилнинг январидаги аёлларнинг ўлдирилиши сонини ва бир мунча вақт ўтгач, жанжал пайтида ишдан бўшатилган эркаклар қайта милицияга қайтиб келганини эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, аёллар учун 30 фоизлик квота ҳеч қаерда кузатилмаган.

«Шу сабабдан, ҳурматни ҳеч бўлмаганда парламентдан бошлайлик. Агар парламентда ҳамкасбларимиз “қизлар сизларда бари яхши, сизларнинг ўрнинглар ошхонада” деяверасизлар, у ҳолда бу гапларингизни сайловда ёдингизларга соламиз. Сайловга тўрт йил қолди, вақт тез ўтади», — деб гапини якунлади депутат.

Нима учун сиёсатда аёллар керак?

Қонун бўйича, парламентда, маҳаллий ва шаҳар кенгашларда, Олий ҳамда Конституциявий судда, шунингдек МСК, Ҳисоб палатасида ва Омбудсман институтида 30% гендер квотаси сақланиши керак. Бироқ кўп ҳолатда бу меъёр бошқа давлат органларни айтмасак ҳам ҳатто парламентда ҳам сақланмайди. 

Шунга қарамай парламент 2021-йилнинг июлида Жогорку Кенешга келишни истаган аёллар учун гендер квотасини ўзгартирган. Аралаш сайлов тизими қабул қилинган, бу бўйича депутатлар партия рўйхати ва бир мандатли округлардан сайланиб келади. Натижада 30 фоизлик гендер квотаси партия рўйхатигагина тарқатилиб, бу аёлларнинг Жогорку Кенешда кўрсатилганлигини камайтирган. 

Парламентда биргина аёллар оилавий зўравонлик, қизларни мажбурий никоҳ учун ўғирлаш ҳамда уларнинг ҳақларини ҳимоя қилиш кераклиги ҳақидаги масалаларга бефарқ эмас. Парламентда эркаклар оилавий зўравонлик ҳамда одам ўғирлаш учун жазоларни кучайтириш таклиф қилинган қонун лойиҳаларига қаршилик кўрсатган ҳолатлар учрайди.