«Яланғоч суратларингни тарқатамиз». Сузоқда таксичини шантаж қилган гумонланувчилар қўлга олинди

136

Жалолобод вилоятида милиция такси ҳайдовчисини унинг интим суратлари билан шантаж қилиб пул таъма қилиб юрган тўрт гумонланувчини қўлга олди. Уларнинг орасида Сузоқнинг маҳаллий кенгаш депутати ҳам бор. Бу ҳақда Жалолобод вилоят ИИБнинг матбуот хизмати билдирди. 

Уларнинг маълумотига кўра, милицияга 31 ёшдаги маҳаллий турғун мурожаат қилиб, уни «яланғоч суратларини интернетга тарқатамиз» деб қўрқитишаётганини айтиб шикоят қилган. У милицияга ёзган аризасида 2022-йилнинг декабрида ижтимоий тармоқлар орқали бир ёл билан танишиб, унга интим суратларини юбориб турган. Шундан кейин, жабрланувчининг айтишича, нариги аёл шериклари билан ундан пул талаб қила бошлаган. 

Сурат: Жалолобод вилоят ИИБнинг матбуот хизмати

«[Гумонланувчилар] кийим-кечак, уй маиший буюмларини олидириб, қарзларини тўлатиб, умумий қиймати 187 минг пулни қўрқитиб олишган», — деб билдиришди милициядан.

Ҳуқуқ тартибот органлари «Қўрқитиб пул талаб қилиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғашди. Бу иш бўйича тўрт гумонланувчи қўлга олиниб, улардан 15 минг сом пул ҳамда WhatsApp орқали ёзилган видео, аудио ва матн ёзқувлари олинган.