Дастан Бекешев турар-жойларни сифатсиз қурганларга жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди

140

Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев биноларни сифатсиз қурганларга жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилиб, қонунга ўзгартириш киргизишни ўз қўлига олишни кўзлаётганини билдирди. Бундай фикрни депутат 12 февралда фейсбук саҳифасида ёзди.

«Кўплаган нормамиз эскирган, сифатсиз қурилиш учун жиноий жавобгарлик жарима пулигача камайтирилган, фуқароларни қурилиш компанияларга алданиб қолишдан ҳимоя қилувчи давлат идораси йўқ. Бундай йирик ва масъулиятли тармоқни бошқариш назорати кучсиз бўлган давлат идораларига ҳам тадбиркорларга берилган», — деди у.

Бекешев қурилиш тармоғидаги қонунни таҳлил қилиб чиққанини таъкидлади. Унинг айтишича, чекловлар ортиқча енгиллаштирилган, шунга қурилиш компаниялари қўрқмай, биноларни сифатсиз ҳамда ноқонуний қуришади.

«Қонунни ўзгартириш вазифасини мен ўз бўйнимга олишни кўзлаяпман, чунки ўн йилдан бери архитектура идораларининг ваъдалари ваъдалигича қолмоқда. Кўп гапириб, ҳеч нарса қилишмайди. Бундай вазиятнинг бўлишига улар учун, қурилиш компаниялари учун ҳам манфаатли», — деб ҳисоблайди Бекешев.

Депутат қонунга ўзгартириш киргизиш ишини Жиноий-жазо кодексидан бошлашини айтди. У яқинда бинони сифатсиз қурганлар, фуқароларни алдаганлар учун жавобгарликни кучайтирган қонун лойиҳаси жамоат муҳокамасига чиқишини қўшимча қилди.

6 февралда Туркияда ва Сурияда кучи 7,4 баллга етган зилзила қайд этилди. The Guardian нашрининг маълумотига кўра, зилзиланинг оқибатидан икки мамлакатда вафот этганларнинг сони камида 28 мингдан ортди.

Зилзила вақтида тасвирга олинган видеолардан биноларнинг қулаб, аҳолини босиб қолганини кўриш мумкин. Қутқарув ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда.

Фожиа кўп мамлакатни, жумладан Қирғизистонни қурилиш тармоғига эътибор қаратишга туртки бўлди. 10 февралда депутатлар гуруҳи бу бўйича муҳокамаларни уюштиришда. Унда Давлат қурилиш хизматининг Бишкек шаҳар бошқармасининг етакчиси Талант Иманакун ўғли Қирғизистондаги бинолар 9 баллик зилзилага дош беришини билдирди.

Шунингдек у ҳозирда шаҳардаги 87 ноқонуний қурилган бино бўйича суд текширувлари олиб борилаётганини таъкидлади.