Туркия: Қирғизистонлик қутқарувчилар ёш бола ва ҳомиладор қизни вайроналар остидан олиб чиқиб кетишди

149

Қирғизистонлик қутқарувчилар 7 ёшли болани, бир неча соат аввал эса 22 ёшли ҳомиладор қизни  вайроналар остидан қутқариб олишган. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Нафақат қирғиз қутқарувчилари, балки бутун турк халқини қувонтирган воқеа 11 февраль куни қирғиз қутқарувчилари томонидан олиб борилаётган қидирув ишлари давомида содир бўлди», — дейилади вазирлик хабарида.

Уларнинг айтишича, 12 февралда соат 02:30да вайроналар остидан 7 ёшли бола чиқариб олинган — унинг оиласи эса зилзилаларда ҳалок бўлган.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Туркияда олиб борилаётган қутқарув ишлари давомида уч киши аллақачон қутқариб олинди. Биринчи қутқарилган инсон 16 ёшли ўсмир эди.

Қирғизистон қутқарувчилардан ташқари Туркияга бир неча тонна гуманитар ёрдам, бир гуруҳ шифокорлар ва маблағ жўнатган.

Туркияда 6 февраль куни 7 магнитудадан юқори бўлган иккита кучли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри мамлакат жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳридан 26 км узоқликда, Сурия билан чегара яқинида жойлашган.

The Guardian нашрининг ёзишича, икки давлатдаги зилзилалар қурбонлари сони 28 минг кишига етган.