Жогорку Кенешнинг 8 февралдаги йиғилишида депутатлар аввалроқ «Клооп» батафсил ўрганиб чиққан пенсия ислоҳоти ҳақидаги қонунни иккинчи ўқишда ўрганиб, ҳужжатни иккинчи ўқиш режимида қайтадан профиль қўмитасининг ўрганишига жўнатди.
Депутатлар давлат ва муниципал хизматда ишлаган пенционерларнинг нафақа ёшини орттириш ҳамда уларга пенсиянинг базавий қисмини тўлашни тўхтатиш ҳақидаги пунктларга эътибор қаратишга чақиришди.
Ҳаммасидан ҳам, давлат хизматида ишлаган пенционерларнинг нафақасининг базавий қисмидан (3100сом) ажратиш ҳақидаги тузатиш депутатларнинг норозилигини пайдо қилди.
«Бугунги кунда 55 минг пенционер давлат ва турли муниципал хизматларда ишлаб, пенсия ҳам, ойлик ҳам олишади. Бу [қонун лойиҳаси таклиф қилган тузатишлар] ўқитувчиларга, шифокорларга, ҳарбий ходимларига алоқаси йўқ. Бу фақатгина давлат секторида ишлаганларгагина алоқадор бўлади», — деб айтди Ижтимоий жамғарманинг раҳбар ўринбосари Гулнура Жуматаева.
Муҳокама давомида «Бутун Қирғизистон» фракциясининг депутати Гуля Кожокулова қонун «Конституцияга қарши келишини» ҳамда мамлакат фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилмаслигини айтди.
«Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери Адахан Мадумаров эса муҳокама қилинаётган ҳужжат мамлакатнинг Конституциясига қарши келишини айтиб, «қонун лойиҳаси мафкурасини қайта кўриб чиқиш»ни таклиф қилди. Мадумаров Конституциянинг 44-моддасида «пенсиялар, нафақалар ва барча ижтимоий тўловлар яшаш учун зарур бўлган минимумдан паст бўлмаслиги керак» дейилганини таъкидлаб, қонун лойиҳасини рад этишни таклиф қилди.
Вазирлар маҳкамасининг бошчиси Ақилбек Жапаров илгари сураётган баҳсли қонун лойиҳаси 2022 йилнинг 14 декабрида парламентда биринчи ўқишда маъқуллаган эди.
Пенсия ислоҳоти 11 бандни ўз ичига олади. Мисол учун, мансабдор шахслар пенсиянинг базавий қисмини ҳамма учун бир хил ва иш стажига боғлиқ бўлмаган ҳолда қилишни таклиф қилмоқдалар. Ҳужжатга кўра, 3170 сом бўлади, амалдаги қонунда эса 702 сомдан 3170 сомга ўзгартирилмоқда.
Расмийлар пенсия ёшини кўтармасликларини бир неча бор айтишган, аммо бу мутлақо тўғри эмас. Масалан, қонун лойиҳасида «бюджетни тежаш мақсадида» 2023 йилдан 2038 йилгача барча фуқаролар учун энг кам суғурта муддатини босқичма-босқич ошириш таклиф этилади. Демак, 20 йилдан кам ишлаганлар нафақанинг ҳозир бўлган кичик суғурта қисмини ҳам олмайдилар.
Иш стажига эга бўлмаганлар ўзларининг пенсия ҳисоб варағига етишмаётган иш стажига эквивалент миқдорда пул ўтказишлари ёки пенсия ёшига этганидан кейин ишлашни давом эттиришлари мумкин.
Бундан ташқари, ўзгартиришларга кўра, аёл давлат хизматчилари учун пенсия ёши 58 ёшдан 60 ёшга оширилади. Депутат Дастан Бекешев ушбу бандни «адолатсиз» деб атади, унинг ҳамкасби Суюнбек Омурзоқов эса бундай жамғармалар «пенционерлар ҳуқуқларини поймол этади» деб айтган эди.
Биринчи ўқишдан кейин лойиҳага қандай тузатишлар кирди?
Иккинчи ўқишда қонун лойиҳасига депутат Дастан Бекешев томонидан таклиф этилган тузатиш киритилди — аёл мансабдор шахсларнинг пенсия ёши 60 ёшга оширилиши (2024 йилдан) тўғрисидаги ўзгартириш олиб ташланди. Бугунги кунда барча аёллар учун пенсия ёши 58 ёшни ташкил этади.
Шунингдек, Бекешевнинг яна бир тузатиши қонун лойиҳасига киритилган бўлиб, унга кўра, мансабдор шахслар ва жинсий дахлсизлик билан боғлиқ жиноятлар учун судланган фуқароларга пенсия тўлаш тақиқланади.
Бундан ташқари, депутат Элвира Сурабалдиеванинг пенционернинг дафн маросими учун бериладиган нафақа миқдорини ҳисобланган кўрсаткичлар бўйича 200 дан 300 га (ҳозир 30 минг сом) ошириш ҳақидаги таклифи ҳужжатга қўшилди