Бишкекда бир киши Россия элчихонаси яқинида автомобиль ғилдирагини ёқиб юборди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиоси хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, фуқаро ўз акциясининг мақсади ҳақидаги саволларга жавоб беришга улгурмаган. Аммо у Россия президенти Владимир Путинга етти марта ёзгани, аммо жавоб бўлмаганини таъкидлаган.
«Мен ҳатто видеомурожаат ҳам йўлладим, лекин ҳеч қандай жавоб бўлмади», деди у.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Бишкекнинг Биринчи май туман милиция бошқармаси «Клооп»га милицияунинг шахсини аниқлаганини айтди. Бу 1961 йилда туғилган Б.В. бўлиб чиқди. У барча ҳолатларга ойдинлик киритиш учун тергов хизматига олиб кетилган. Тергов давом этмоқда.
Муаллиф: Медина Купсулдаева