Бишкекдаги тутун: Инфаркт бўлган адвокат ИЭМнинг раҳбариятига жиноят ишини қўзғашни сўради

165

Адвокат Икрамидин Айтқулов Бош прокуратурага Бишкек иссиқлик электр станцияси раҳбарларини ҳаво ифлосланиши учун жавобгарликка тортишни талаб қилиб, ариза берди.


Адвокатнинг фикрича, унинг юрак хуружига айнан тутун сабаб бўлган. Бу ҳақда адвокат Фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

Унинг айтишича, охирги йиллари Бишкек ҳавосининг сифати энг ифлосланган шаҳарларнинг саф бошига чиқиб, бу эса юрак-қон томир касалликлари, инсульт, ўпканинг сурункали касалликлари ҳамда болаларда қуйи нафас йўллари инфекцияларига олиб келмоқда.

«2020 йил 11 декабрда юрак хуружига учрадим, Биcард клиникасида жарроҳлик операциясини ўтказдим (стент қўйилди). Юрак ҳуружига бўлишимга Бишкек ИЭМнинг ҳавони ифслантираётгани сабаб бўлди деб айта оламан», — деб ёзади Айтқулов.

Шу боис адвокат Бош прокуратурадан Бишкек иссиқлик электр станцияси мансабдор шахслари ва тегишли назорат қилувчи давлат органларига нисбатан жиноий иш қўзғатишни сўрайди. Айтқулов назорат органидан мансабдор шахсларнинг Жиноят кодексининг экоцид, одамларга хавф туғдирувчи ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни яшириш ёки бузиб кўрсатиш, ҳавонинг ифлосланиши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва коррупция моддалари бўйича жавобгарлигини кўриб чиқишни сўрайди.

Адвокат иш қўзғатишдан бош тортилган тақдирда у бундан шикоят қилишини қўшимча қилди.

Айни пайтда, 7 февраль куни Табиий ресурслар вазирлиги раҳбари Динара Қутманова сўнгги 10 йил ичида Бишкек иссиқлик электр станцияси фақат бир марта текширилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, техник аудит 3-қозонхонада тутун даражаси меъёрдан 9 баробар, 4-қозонхонада эса 7 баравар юқори бўлган. Қутманованинг қўшимча қилишича, текширув вақтида ЧП фильтрлари ўчирилган.

Бишкекдаги тутун

Ҳар йили совуқ ҳаво бошланиши билан Бишкекда ҳаво сифати ёмонлашади, аҳоли тутундан азият чекади. Шунингдек, Қирғизистон пойтахти бир неча йиллардан буён ҳавонинг ифлосланиши бўйича жаҳон шаҳарлари рейтингида биринчи ўринда туради.

2022 йилнинг октябрь ойи охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавони ифлосланишининг асосий сабаби — хусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани бўйича тадқиқотнинг натижаларини эълон қилган. Ҳукумат шаҳарда ҳавонинг бузилаётганига сифатсиз бензин ва жич қурилишлар ҳам сабаб эканини айтган. 

Ҳукумат тутун билан курашиш учун Бишкекдаги янги массивларни газлаштиришни, кундузи эса шаҳарга юк ташувчи машиналарни киргизмасликни, шунингдек Бишкекнинг кириш қисмига катализаторлари йўқ машиналарни аниқловчи «авто қопқонларини» ўрнатиш ниятида.