Бишкек ИЭМда 10 йилдан бери биринчи марта техаудит ўтказилди

163

Табиий ресурслар вазирлиги томонидан Бишкек иссиқлик электр станциясида техник аудит ташкил этилди. Бу ҳақда вазирликнинг етакчиси Динара Қутманова билдирди. Унинг айтишича, иссиқлик электр станцияси маркази охирги 10 йилда фақатгина бир марта текширилган.

Аудит олиб борган Россия компанияси ўт қозонлари агрегатларидаги тутун миқдори меъёрдан юқори эканини аниқлаган, ИЭМдаги электрофильтрлар эса умуман ўчиқ бўлганидан уларни текширишнинг имкони бўлмаган.

Қозон агрегати (котел агрегати, котел) бу ИЭМнинг энг катта ва энг муҳим қисми. У кўмир таркибидаги энергияни юқори ҳароратли буғга айлантиради. Шундай қилиб, қозон иссиқ сув ва иситилган буғни ишлаб чиқаради. Иссиқ сув квартираларнинг қувурлари ва батареяларига етади, буғ эса электр энергиясини ишлаб чиқарадиган турбинани айлантиради.

«12 қозон агрегати текширилади. Россиянинг нормаларида 18 минг тонна чиқинди мўлжалланган. Қирғизистоннинг нормалари ҳам шундай. Техник аудит №3 печ агрегатининг тутун меъёридан 9 баробар, №4 қозон агрегатиникини эса 7 баробар юқори эканини кўрсатди», — деди Кутманова.

Кутманова текширувга қадар ИЭМни олдиндан хабардор қилишга тўғри келаётганидан шикоят қилди. У айтмаган ҳолда келиб текшириш ҳақида қонун лойиҳасини қабул қилиш керак деб ҳисоблайди. 

Миллий энергохолдингнинг директори Таалайбек Байгазиев АКИpress ахборот агентлигига ИЭМда электр фильтрлари турганини, аммо улар эскирганини билдирди.

«Бир-икки кундан кейин натижалар бўйича ҳужжатни қўлимизга олиб, шундан кейин таҳлил қиламиз. Электр фильтрлари мавжуд. Аммо масала улар қандай ишлаётганида. Чиқиндилар катта. Билишимча, у ерда тозалаш 99%га ишлайди. Масалан, янги қувурдан деярли тутун чиқмайди. Демак у ерда фильтрлар ишламоқда. Эски қувурларда эса фильтрларни алмаштириш керак. Умуман олганда, бу баъзи анализаторларни ўрнатишни эмас, балки катта капитал маблағ киритишни талаб қилади. Ҳар бир электр фильтрнинг нархи 100 миллион сомдан кўп туради», — деб билдирди Байгазиев.

Байгазиев ИЭМ эски, тўлиғи билан реконструкциялашга муҳтож эканини таъкидлади. 

Бироқ 2018-йили Бишкек ИЭМи модернизация қилиниб, унга 386 млн доллар кетган. Рулни Хитойнинг давлатга қарашли «Эксимбанки» насия қатори берган. Энди Қирғизистон кредитни устама фоизларини ҳисобга олиш билан Хитойга 500 млн доллар қайтариб бериши керак. 

Модернизациядан кейин деярлик дарҳол ИЭМда авария бўлган. Ўшанда парламент депутатлари авариянинг келиб чиқиш сабабларини тадқиқ қилиш учун комиссия тузишган. Улар иссиқлик марказини реконструкциялашда коррупцияга йўл берилган деб гумон қилишган. 

Фильтрларга тўхталадиган бўлсак эса, уларни таъмирлаш учун 2020-йили 71 млн сом сарфланган. Ундан бир йил ўтгандан кейин, 2021-йилнинг сентябрида, «Электр станциялар» ишхонаси янги филтьрларни олиш учун 8,4 млн сомга тендер эълон қилган.

Бишкекдаги тутун

Ҳар йили совуқ ҳавонинг бошланиши билан Бишкек ҳаво ифлосланиши бўйича шаҳарлар рейтингида етакчи ўринга чиқади. 

2022-йилнинг октябрь ойи охирида БМТ Қирғизистондаги тутун бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини тақдим этган, унга кўра, Бишкек ҳавосини ифлослантирувчи асосий манба хусусий уйларни иситиш учун ишлатиладиган паст сифатли кўмирдир. Расмийлар, шунингдек, пойтахт ҳавосининг ифлосланишига сифатсиз бензин ва биноларнинг зичлигини кўрсатмоқда.

Туманга қарши курашиш учун расмийлар турар-жой массивларини газлаштиришни тезлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар ва юк машиналари ва катализаторсиз енгил автомобиллар учун шаҳарга киришга чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқдалар.