Депутат Жанар Акаев Россия қамоқларидаги қирғизистонликларни экстрадициялашни талаб қилди

141

Депутат Жанар Акаев Россияда судланган қирғизистонликларни ватанига экстрадиция қилишни талаб қилди. Депутатнинг айтишича, улар Россиянинг Украинага ҳужумига қатнашиб, вафот этишмоқда. Бу ҳақда Акаев 8 февралда парламент йиғилишида айтди.

«Россиянинг турмаларида мингдан ортиқ қирғизистонлик ётибди. Уларнинг жасади Украинадан келишни бошлади ҳам. Бу катта фожиа. […] Кўриб турибсизлар, Новкенга Аян деган йигитимизнинг жасади келди, Ўзганга ҳам жасад келмоқда. Улар қамоқда адолатсиз қамалган деб кўпчилик айтмоқда», — деди Акаев.

Унинг айтишича, Россиянинг судлари кўпинча уларни Қирғизистонга экстрадиция қилишдан бош тортишади, чунки қирғиз судлари уларнинг жазосини енгиллатиб, айрим ҳолатда нотўғри маълумотларни кўрсатишади.

Бунга Олий суд етакчисининг ўринбосари Нурлан Мусаев суд қарорларининг бари қонун доирасида чиқарилишини, Қирғизистон билан Россиянинг қонунлари эса фарқ қилишини, шу сабаб жазо муддатлари турлича бўлади деб жавоб берди.

Олий суднинг бошчиси Замирбек Базарбеков эса Акаевдан қирғизистонликларни Россиядан экстрадициялашдан бош тортишларга алоқадор барча ҳужжатларни беришни сўраб, уларни қараб чиқишни ваъда қилди.

Февраль ойи бошлангандан бери Украинадан жасадлари Қирғизистонга олиб келинган икки қирғизистонликнинг ўлими маълум бўлган. Биринчиси 2022 йилнинг 24 ноябрида Украинанинг Бахмут шаҳрида вафот этган Аян Алишеров, иккинчиси — 2022 йилнинг 9 декабрида айни шаҳарда вафот этган Янгибай Рахимов.

Иккиси ҳам Россиянинг қамоқларида жазо ўтамоқда. Аввалроқ ҳуқуқ тартибот ташкилотлари Россиянинг қамоқ жойларидан Украинадаги урушга марказий осиёликлар жалб қилина бошлаганини билдиришган.

Бош прокурор Курманкул Зулушевнинг маълумотига кўра, Россиянинг 79 субъектида жойлашган ахлоқ тузатиш муассасаларида Қирғизистоннинг 1077 фуқароси жазосини ўтамоқда. Зулушев уларни жазо муддати бундан кейин ватанида ўташи учун Қирғизистонга кўчириш имконияти муҳокама қилинаётганини ҳам қўшимча қилган.

Ташқи ишлар вазирлигидан эса «Клооп»га Қирғизистоннинг фуқаролари рус ҳарбийларининг сафида Украинанинг ҳудудида жанг қилаётгани ҳақида маълумоти йўқлигини билдиришган.