Туркиядаги зилзила: Қирғиз ҳукумати кўмак кўрсатишни истаганларга махсус ҳисоб очди

208

Туркиядаги вайронкор зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатишга маблағ йиғиш учун ягона депозит ҳисоби очилди. Бу ҳақда 7-февралда президент администрациясидан билдиришди

Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбарияти ва ходимлари бир кунлик маошини ёрдам сифатида ўтказди.

Ёрдам кўрсатишни истаганлар ушбу ҳисоб реквизитларига пул ўтказиши мумкин.

«Айыл Банк»:

  • ИНН 01803199710084
  • БИК 135001
  • ОКПО 30597768
  • Ҳисоб рақами № 1350102119900169 «Молия вазирлигининг транзит ҳисоби (Туркия Республикасига ёрдам)», (сом, АҚШ доллари, евро;) 
  • Тўлов коди 14411100 – «Жорий ёрдам»;
  • Мақсади: Туркия Республикасига фуқаролардан ва юридик томонлардан ёрдам. 

Шу билан бирга Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг доимий алоқа хизмати — 112 ва президентт администрациясининг Вазиятлар маркази 0312662292 рақами орқали иш олиб бормоқда. 

«Президент Администрациясининг раҳбарияти ҳамда ходимлари бир кунлик иш ҳақларини Туркиядаги сўнгги воқеалар бўйича моддий ёрдам қатори ўтказишди», — деб айтилади администрациясининг билдирувида. 

Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги эса расмий баёнот тарқатиб, зилзиладан зарар кўрган ҳудудларнинг яшовчиларига ёрдам кўрсатишни истаганларга буюмларнинг рўйхатини тузди. 

«Ёрдам беришни истаганлар рўйхатада кўрсатилган буюмларни Туркиянинг элчилигига шаффоф пакетга нима солинганини кўрсатиш орқали етказа олишади. Олиб келинган буюмлар имкон борича янги ва қиш шароитига мос бўлиши кутилмоқда», — деб билдиришди элчиликдан.

 

Туркияда 6 февраль куни маҳаллий вақт билан тахминан 04:17 да 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри мамлакат жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳридан 26 км узоқликда, Сурия билан чегара яқинида жойлашган. Кеча Туркия жанубида янги зилзила қайд этилди, унинг кучи 7,7 баллга баҳоланди.

Охирги расмий маълумотларга кўра, Туркияда 3432 киши ҳалок бўлган, 21 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Reuters агентлиги Сурия расмийларига таяниб, камида 1602 киши ҳалок бўлгани ва минглаб одамлар яралангани ҳақида хабар бермоқда. Сурия ва Туркияда жами қурбонлар сони 5 мингдан ошди.

Қирғизистон ТИВ маълумотларига кўра, Туркияда ҳалок бўлганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ. Агентликнинг хабар беришича, Адана шаҳрида бир қирғизистонлик аёл яраланган. Унинг аҳволи қониқарли ва у аллақачон шифохонадан чиқарилган.

Аввалроқ Қирғизистон Туркияга ёрдам кўрсатиш учун 63 нафар қутқарувчидан иборат гуруҳ юборишга қарор қилган эди. Қутқарув гуруҳида психологлар ва шифокорлар бор. Вазирлик, шунингдек, яқин кунларда Туркияга инсонпарварлик ёрдами юборилишини қайд этди.