Қирғизистонга контрабанда йўли билан 13 тонна нос олиб кириш ҳаракатининг олди олинди. Бу ҳақда 30-январда МХДҚнинг Чегара хизматидан билдиришди.
Муассасанинг маълумотига кўра, 30-январда Қирғизистоннинг «Бургонду» чегара назорат пунктига Ўзбекистоннинг Чўнғара анклавидан чиққан Volvo русумидаги юк ташувчи машина келиб тўхтаган. Текширув вақтида ҳайдовчининг нос ташишга рухсат қоғозлари йўқ экани аниқланган.
Нос — учинчи навдаги тамаки баргига кул, қотош, хидли моддалар қўшилиб тайёрланувчи тутунсиз тамаки моддаси. У Марказий Осиёда кенг тарқалган.