26 январь куни Бишкекка давлат ташрифи билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев келади. Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга бериш бўйича шов-шувли келишувга икки давлат раҳбарлари қўл қўйиб, нуқта қўйилиши мумкин. Ҳужжатнинг протоколи ҳозирча ошкор этилмаган, эътироз билдирганлар эса қамоқда.
Ўзбекистонлик сиёсий муҳожир, Erkin O’zbekiston ҳаракатининг асосчиси Ҳасанбой Бурҳонов Кампиробод бўйича шошилинч равишда қабул қилинган келишув Марказий Осиёнинг Россия билан янги коррупцион-авторитар иттифоқининг тузилиши билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. У Қирғизистон ҳукумати рад этаётган сув омбори яқинидаги курорт ҳудуди лойиҳаси ҳақида айтиб берди.
Ҳасанбой Бурҳонов ўтган асрнинг 90 йилларида Фарғона водийсига биринчилардан бўлиб компьютер ва дастурий таъминотни импорт қилган. Ўзи ногирон бўлгани учун Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг Тошкент шаҳар бўлимига асос солган ва унга раҳбарлик қилган. 2019 йилда «Ўзбекистон ногиронлар ижтимоий жамғармаси»га асос солган.
Бурҳонов амалдорлар давлат дастурлари доирасида буджет пулларини жамоат ташкилотлари орқали олиб ўтаётганини аниқлаб, коррупцияга қарши кураша бошлаган. Орадан кўп ўтмай унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. 2012 йилда у уч йиллик суд жараёнлари, кейин шантаж ва таҳдидлар ортидан Ўзбекистонни тарк этган ва бир йилдан сўнг Германиядан сиёсий бошпана олган.
2016 йилда Бурҳонов мухолифатга ўтган. 2019 йилда Ўзбекистонда дунёвий демократик ижтимоий-ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсадида Erkin O’zbekiston («Эркин Ўзбекистон») ҳаракатига асос солган. Ҳозирда унинг ҳаракатининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 80 мингга яқин одам рўйхатдан ўтган, Бурҳоновнинг ўзи эса умумий тарафдорлари сони 1 миллион кишига етганини айтади.
— Ҳасанбой, нима деб ўйлайсиз, Қирғизистон ва Ўзбекистон расмийлари нега Кампиробод сув омборини топширишга шошилишяпти? Нега улар айнан шу вақтни танладилар?
- Бир томондан, бу сиёсий ҳаракат. Минтақадаги давлатларнинг президентлари нима дейишидан қатъий назар, ҳозирда Марказий Осиёда Россия билан қайта бирлашиш, иттифоқчи давлат тузиш ишлари давом этмоқда деб ҳисоблайман. Бу иттифоқни тузишнинг лоирасида ҳеч қандай зиддиятли ҳудудлар ва ўзаро тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун барча масалаларга нуқта қўйиш мақсадида, ўзбек томони бу воқеаларни бўрттириб кўрсатмоқда.
Ташиев ва Жапаровнинг ҳам бир мақсади бор эди. Улар норозиликларни бостириш учун атайлаб можаро яратдилар. Чунки бундай ҳолатни жамоатчилик индамай ютса — демак бу Қирғизистонда бундан кейин демократия бўлмаслигидан далолатдир. Ким нима дейишидан қатъий назар, Қирғизистон Марказий Осиёда демократия рамзи эди. Энди одамлар учун клептократик ҳукуматга қарши бирор нарса айтиш қийин бўлиб қолди. Ҳар икки давлатда ҳам ҳукумат клептократик.
Аслида, де-юре сув омбори аллақачон Ўзбекистонга берилган. У келишувни Қирғизистон ҳам ратификация қилди. Ҳокимиятнинг мухолифлари ҳибсга олинди, суд жараёнлари давом этмоқда, менимча, жамиятни уйғотишнинг иложи бўлмайди. Вазият жуда қаттиқ назоратга олинган.
–Сизнинг фикрингизча, Жапаров билан Ташиев Қирғизистондаги демократияни йўқ қилиш учун баҳона топишга сув омборини ўтказиб беришни тезлатдими?
– Бунинг учунгина эмас, яна бир муҳим жиҳат бор. Тошкентдаги Чорвоқ сув омбори ҳақида эшитган бўлсангиз керак? «Ўзбекистоннинг Швейцарияси» деб аташади. У ернинг манзараси гўзал, ҳавоси тоза. Мирзиёев президентликка келгандан кейин, бу ер унинг оиласига ўтган. У ердаги ҳусусий уйлар, дала ҳовлилар сурдирилиб , замонавий курортлар қурилган. У ерда нарх-наво жуда қиммат. Бу дам олиш маскани фақат бойлар учун.
Айнан шундай курорт ҳудуди Андижон сув омборининг (Кампирободни Ўзбекистон шундай атайди — таҳр.) атрофида ҳам қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ОАВдан ҳамда бу вазият билан яқиндан таниш бўлган одамларнинг ўзларидан эшитганман.
— Ноябрда, Жогорку Кенеш қирғиз-ўзбек чегараси бўйича келишувни ратификациялаётганда МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев депутатларга Ўзбекистоннинг сув омбори атрофида сайёҳлик маркази қуриш нияти йўқ, бу фақатгина провакаторларнинг миш-миши деб айтиб ишонтирган*.
*«Мен гаплашганман, шахсан ўзим, [...] ҳеч қандай ўзбек [томоннинг] ўша ерни сайёҳлик марказ ёки бошқа нарса қилайин деган нияти йўқ. Уларга ерни суғориш учунгина сув керак, шу мақсадда фойдаланади, худо хоҳласа», — деган Ташиев ўшанда.
— Бу миш-миш эмас. 2018-йили Ўзбекистон ўзининг 18 сув омборини экотуризм учун очган. Тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар сув омборининг атрофидан ерларни узоқ муддатга ижрага олиб, у ерларга курортларни, йўлларни қуриб, сув омборларига экотурларни уюштиришга ҳуқуқ олишган.
Шу билан бирга, рўйхатга эътибор қаратиш керак: биринчи босқичда Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида жойлашган сув омборлари очилган. Андижон вилоятида эса Кампирободдан бошқа сув омбори йўқ. Ўзбекистоннинг расмий ҳужжатларида бу сув омбори Андижон сув омбори деб аталади.
— Бошқача айтганда, сув омборининг 900-горизонталдаги чегарасининг бари Ўзбекистоннинг ҳудудига қарагандан кейин, у ерда курорт қуришга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди. Мен тўғри тушундимми?
— Албатта, бу режаларини анчадан бери айтиб келишади. Масалан, 2019-йилнинг майида Kun.uz портали Андижон вилоят туризм бошқармасининг ёрдами билан сув омборига бориб, репортаж чиқарган. Репортажнинг муаллифлари ўшандаёқ бошқарманинг ходимларига таяниб, сув омборининг айрим бир қисми дунё даражасидаги экотуризм ҳудуди бўлишини ёзишган. Уни қуришга чет эллик ва маҳаллий инвесторлар жалб қилиниши, улар билан суўзлашувлар олиб борилаётгани ҳам таъкидланган.
2019-йилнинг 13-августида президент Шавкат Мирзиёев «Туризм тармоғини кейинги ривожлантириш чоралари ҳақида»ги фармонга қўл қўйган. Фармонда Қорақалпоғистондаги Мўйноқ ҳудудидан Хонободгача «Ўзбекистоннинг туристик магистрали» транспорт коридорини очиш ҳақида сўз бўлган. Хонобод — Андижон вилоятидаги* сув омборига энг яқин жойлашган шаҳар (Google Maps бўйича шаҳардан Кампирободнинг соҳилигача 8-9 км йўл — таҳр.).
— Бу туристик ҳудуд қандай бўлиши айтиляптими?
- Айрим тафсилотлар маълум. 2019-йилнинг декабрида Muslim.uz халқаро курорт ҳудудининг маркази Хонабод бўлиши ҳақида хабар берган эди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов французлар Хонободдан сув омборигача бўлган канат йўлини қуриш учун 55 миллион доллар сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилган. Озарбайжонликлар эса ижарага ёки мулк сифатида сотиладиган 800 та коттеж қуриш учун 30 миллион доллар сармоя киритмоқда. Хитойликлар эса янги усулда ҳаракатлана оладиган электромобилларни олиб келишади.
2020-йилнинг майида президент Шавкат Мирзиёев Хонабодда Khanabad Wellness Resort туристик ҳудудининг лойиҳасини расмий очган. 2022-йилнинг октябрида эса (Қирғизистонда Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиб бериш бўйича баҳслар кучайган вақтда — таҳр.) Андижонда халқаро Hanabad Wellness Resort номидаги экофорум ўтган. Уни Қирғизистондан борган делегация ҳам кўриб келган.
Мирзиёев 2020-йилнинг 26-ноябрида Андижон вилоятидаги Life Khonobod инвестициял ва туристик лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги қарорга қўл қўйган.
- Кампиробод сув омборининг атрофидаги қирғиз қишлоқлари аҳолисига сувдан аввалгидек фойдаланасизлар деб ваъда беришган. Аммо улар сув омборининг остидаги [сув тортилгандан кейин] шоли экилувчи ер ҳам керак. Агар мазкур ҳудуд курорт зонасига айланса, маҳаллий аҳоли асосий даромад манбаидан маҳрум бўлиб қолади.
— Тўғри, кўплаган оилалар кўчишга мажбур бўлишади, уларнинг тинчлиги бузилади. У ерда кўламли ишлар олиб борилади, айрим кишиларни бошқа ерга кўчиришга тўғри келади. Айримлар ўз ихтиёри билан, айримлари мажбуран кўчирилиши мумкин. Сув омборининг берилишига қарши чиққан, норози қирғизистонликлар ҳам қўл қовуштириб ўтирмаса керак.
— Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара чизиғи ўтган ҳудуддаги Кампиробод сув омборида бўлганмисиз?
- Албатта. Мен Наманган вилоятиданман, Фарғона водийсини яхши биламан.
- Ўзбекистон билан тузилган шартномани танқид қилаётганлар Кампирободнинг ўрнига қўшни давлатдан олинган ерларнинг бир қисми бусиз ҳам Қирғизистонга қарашли эди дейишмоқда.
— Ўзбекистонда ҳам ҳужжатларни ҳеч ким кўрмаган, у ердаги мутасаддилар халқнинг фикрини сўрашмаган, фақат «шундай бўлди» деган фактни айтишади. Бироқ Ўзбекистоннинг блогерлик соҳасида ҳам бу алмашинув фойдасиз экани айтилади. Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича келишувга кўра, Қирғизистон 19,7 минг гектар унумдор ерларга эга бўлди. Бунинг ўрнига Ўзбекистон Андижон (Кампиробод) сув омбори олдидан 4,5 минг гектар ер олди. Буни адолатли алмашинув деб аташ мумкинми? Биз бундай деб ўйламаймиз.
Умуман олганда, нохуш ҳолат юзага келди. Мен ўзим билган барча маълумотларни ошкор қилишга тайёр эмасман, лекин ишончим комилки, ҳар икки давлат сиёсатчиларини алмашинувни тезлаштириш учун ташқи босим бўлганига кўзим етади. Уларни бунга Кремль ундади.
— Ҳақиқатан ҳам шундай деб ўйлайсизми?
- Ҳа. Ўзбекистон билан Қирғизистон, Тожикистон ва Қирғизистон ва бошқа республикалар ўртасида тушунмовчилик бўлмаслиги учун барча масалаларга чек қўйилмоқда. Ҳозирги вақтда янги «иттифоқ давлатлари»нинг чегарасини белгилаш ишлари олиб борилмоқда.
«Путиннинг иттифоқ давлатининг қайта тикланиши»
— Янги союз тузиш ҳаракатининг белгиларини нимада кўрмоқдасиз? Токаевнинг Путин билан муомаласи совуқлашиб, «Донецк Халқ республикасини», «Луганск Халқ республикасини» тан олгани йўқ, урушни уруш деб атамоқда. Остона Россияга ғарбнинг санкцияларидан айланиб ўтишга ёрдам бермаймиз деб ваъда қилди. Мирзиёев Бишкекда ўтган ЕОИИ саммитига келмай қўйди. Тошкент Қозоғистон билан икки томонлама ҳарбий-сиёсий союз тузилишини, унга Россияни қўшиб уч тарафлама союзга айлантириш мақсади йўқлигини билдирди.
— Аслини олганда Ўзбекистон Путиннинг уч томонлама газ союзини тузиш таклифига қарши бўлгани йўқ. Reuters бу ҳақда маълумот берганда Ўзбекистоннинг энергетика вазирининг сўзларини нотўғри интерпретациялаб қўйди. Бу мирзиёевчи ҳукумат учун фойдали келишув, чунки гап биргина рус газини Ўзбекистонга олиб келиш ҳақида бўлаётгани йўқ. Бу [олиб келинган] газни ундан кейин Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга экспорт қилиш режасининг бир қисми.
ЕОИИнинг саммитига айтайин келмай қўйгани йўқ: бош вазир Абдулла Арипов Бишкекда Россия билан ҳамкорлик қилиш ҳақида кўп бор айтиб, бу жиҳатдаги муваффақиятларни ҳам санаб ўтган. Ўтган йили Ўзбекистон билан Россиянинг ўртасидаги товар алмашиш 2021-йилга нисбатан 40%га ўсган. Россиялик тадбиркорлар билан эса биргаликда очилган ишхоналарнинг сони 900га яқинлаган. Бу фақатгина расмий статистика, норасмий рақамлар бундан кўп бўлиши мумкин. Постсовет мамлакатларда яширин иқтисод ўлкалар билан яширинча ўсаётагни ҳеч кимга сир ҳам эмас.
Россия Ўзбекистоннинг асосий стратегик ҳамкори, Шавкат Мирзиёев ўзи ҳам айнан шундай деб айтиб юради.
Касим-Жомарт Токаевнинг позицияси ҳам бир томонлама эмас. 2014-йили Қримни аннексиялашни аннексия деб атамаган. Январда рус аскарлари Қозоғистонга киргизилди, [Токаевга ҳокимиятини сақлаб қолишга ёрдам беришди]. МДХнинг Петербурдаги норасмий саммитида, Путин ҳамкасбларига «узук таққанда», Токаев улар дўст, ҳамкор эканини ва ҳамкорлик давом этишини аниқ айтган. Қозоғистоннинг ҳаво ҳудуди Россиянинг Украинага қарши урушида қўлланилаётган юкларни ташувчи самолётлар учун очиқлигича қолмоқда. Бундан ташқари, Токаев Қозоғистонла рус тили кенг ёйилтирилишини ҳам эълон қилган.
Erkin O’zbekiston рус тилига қарши эмас. Мен ўзим ҳам Венада ўтган ЕХҲТнинг йиғинида айрим ўлкалар рус тилини ёмон кўраётганига қарши гапирдим. [...] Бироқ Мирзиёевнинг келиши билан, ўзбек тилини тарғиб қилиш иккинчи планга ўтиб, рус тилининг тарғиботи биринчи планга чиқди. Худди шу ҳолат ҳозир Тожикистонда кузатилмоқда. Бу тўғри эмас.
— Сизнинг айтишингизча, Россия билан газ союзини тузиш Марказий Осиёнинг элитаси учунгина манфаатли. Бироқ Россия газ етказишнинг ҳақига Ўзбекистон билан Қозоғистондан газ қувурларини «Газпром»га сотиб ва газни Хитойга сотишга ҳуқуқ беришини талаб қилмоқда. Бунга Қозоғистон йўқ деб жавоб берди.
— Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг легитимли президенти бўлгандан кейин, иқтисоднинг энг даромадли тармоқлари, жумладан мамлакатнинг нефтгаз тармоғи россиялик олигархларнинг, бошқача айтганда Путин ҳукуматининг назоратига ўта бошлади. Ўзбекистоннинг энергетика тармоғидаги йирик лойиҳанинг аксарияти Россиянинг «Газпромбанки» — «Газпром» бошқарган Enter Engineering Pte Ltd ва ERIELL гуруҳи ҳусусий бизнес тизимлари орқали бошқарилмоқда. Россиянинг Ўзбекистон газ етказиш тизимини назоратга олиш истаги, Путиннинг союз давлатини қайта яралишининг биринчи босқичи бўлиб ҳисобланади.
— Ўзбекистон Россиядан масофалангани йўқми? Кўпдан бери Москванинг интеграция иттифоқларидан сақланиб келмаяптими? КХШТнинг таркибидан икки марта чиқиб, ЕОИИга кириш ҳақида кўп ўйланган. Ҳозир эса урушнинг ва санкциялар остида, Тошкент ўшандаги қадами тўғри эканига ишониб, суюнаётгандир?
— Аввал [Ислом Каримовнинг даврида] Ўзбекистон чиндан ҳам масофада турар эди. Аммо Шавкат Мирзиёев — Россияпараст сиёсатчи, Россиянинг лоббиси унга доимо кўмаклашиб келди. Унинг устидан ҳам қора булут айланган (Каримовнинг вақтида Мирзиёев Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг ҳокими бўлиб ишлаган, 2003-2016-йиллари эса Ўзбекистон бош вазири бўлган — таҳр.) ҳолатлар бўлди, керак бўлса уни қамамоқчи бўлишган. Аммо унга ҳукуматга турганда ҳам эркинликда бўлишига ёрдам беришди.
— Россияпараст лобби — улар кимлар? Исмларини атай оласизми?
— Биринчиси — бу албатта, россиялик миллиардер [Владимир Путинга яқин] Алишер Усмонов. Мирзиёевни хотинининг жияни Усмоновнинг жияни Бобурга турмушга чиққан. Усмонов Ўзбекистонда бутунлай бир бизнес-империяга асос солган, бу империя орқали Кремль кўплаган муҳим муаммоларни ҳал қилади.
Иккинчиси — Салим Абдувалиев. 2011-йили Wikileaks ошкор қилган маълумотда, АҚШнинг собиқ элчиси Жон Пурнелл уни давлат лавозимларини савдо қилган «ўзбек мафиясининг босси» деб атаган. Кўплаган масалалар ҳозир ҳам норасман шу киши орқали ҳал қилинади. Унинг уйига очиқчасига россиялик телешоуларнинг юлдузлари, сенаторлар, авторитетлар бориб туради. Улар бакал кўтариб, СССРни қайта тиклаш ҳақида тост айтишади.
Учинчи фигура — криминал авторитет Ғофур Рахимов. Унга АҚШ санкция солган, ҳатто Давлат департаментининг сайтида унга қидирув эълон қилингани ҳақида билдирув бор.
Рахимов орқали Кремль кўплаган, жумладан давлат ташқарисидаги масалаларини ҳал қилиб турган. Масалан, Рахимов Осиёнинг Олимпиада кенгашининг вице-президенти бўлиб турган вақтида Россияга 2013-йилдаги қишки Олимпиадани Сочида ўтказиш ҳуқуқини ютиб олишга ёрдам берган.
Кейин албатта, Алимжан Тохтахунов (Тайванчик), нуфузли россиялик авторитет. У ҳам Қўшма Штатларнинг санкциясида, уни қўлга тушириш учун 4 млн доллар мукофот ваъда қилинган. Шавкат Мирзиёев ҳукуматган келгандан бери у Ўзбекистонга тез-тез қатнай бошлаган. Унинг ҳукумат билан Лес-Вегас каби қиморхонаси зонасини қуриш келишуви бор.
Яна икки муҳим фигура бор. У қозоқ-рус-белгиялик олигарх Фаттах Шодиев (Алишер Усмановнинг Москва давлат халқаро алоқалар институтидаги группадоши — таҳр.) ва [Ўзбекистоннинг] Самарқанд вилоятида туғилган, россиялик миллиардер Искандар Махмудов. Буларнинг бари Ўзбекистоннинг сиёсатига таъсир этишади, унинг ичида, иқтисод секторида ўта йирик кўламда ҳусусийлаштирилиб, унга инвестиция тортиш орқали ҳам.
Бундан ташқари, Мирзиёевни ердоши, МДХнинг бош котиби ва Россиянинг ташқи разведка хизматининг собиқ директори Сергей Лебедев кўриб келган. Иккиси ҳам Жиззах вилоятидан.
«Бишкекнинг ҳукумати ўзбек элининг сукунатидан илҳомланмоқда»
– Ўзбекистоннинг сув омборларларининг атрофидаги курорт ҳудудларига қайтсак. Президент Мирзиёевга яқин дейилган олигархларнинг қайси бири қурмоқда ва у ердаги кўчмас мулкка кимлар эгалик қилади?
— Бугунги куни Ўзбекистонда реал иккигина йирик сайёҳлик мажмуаси қурилган — бу «Чорвоқ» эркин сайёҳлик ҳудуди билан Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги Амирсой тоғ-чанғи комплекси. Бу қиммат курортларда Мирзиёевнинг оиласига тегишли, активларини куёвлари Ойбек Турсунов билан Отабек Умаровнинг* ишончли вакиллари бошқаради.
Ойбек Турсунов — Мирзиёевнинг катта қизи Саиданинг эри, ўта нуфузли одам. Унинг отаси Ботир Турсунов, Давлат хавфсизлик хизмати бошчисининг биринчи ўринбосари, бошқача айтганда, барча куч тизимларини назорат қилади. Ойбек ўзи Чеченистон бошчиси Рамзан Кадиров билан дўст. У Каримовнинг даврида, унга жиноят иши қўзғалади деб турганда Россияда яшириниб, Кадировнинг* одамлари ҳимоясида юрганини биламан.
*«Клооп» бу гапларни очиқ манбалардан тасдиқлай олгани йўқ
Айтмоқчи, Рамзан Кадиров Ўзбекистон билан болалигидан алоқаси бор. Ичкериянинг бўлажак муфтийси ва Чеченистон президенти Ахмат Кадиров Бухоронинг «Мир-Араб» мадрасасида ва Тошкентдаги ислом институтида бирга ўқишган. У мунозаради муфтий ва Марказий Осиё билан Қозоғистон мусулмонларининг дин бошқармасининг етакчиси шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммас Юсуф билан яхши таниш бўлган.
Мирзиёев ҳукуматга келганда Рамзан Кадиров Ўзбекистонга тез-тез келиб, мамлакатга инвестиция кирита бошлаган.
— Ўшанда, Кампирободнинг ёнидаги курорт ҳудуди нима бўлди? У ерда кимларнинг бизнес манфаати бор?
— Мендаги маълумотларга кўра, лойиҳа ортида Салим Абдувалиевнинг одамлари турибди. Унинг отаси қирғиз бўлиб, қирғиз томони билан алоқа ўрнатишга ёрдам беради. МХДҚ 2015-2016 йилларда Абдувалиевнинг одамлари Қирғизистонда ўша пайтдаги мухолифат билан учрашиб, уларни қўллаб-қувватлашни муҳокама қилганини аниқлади. Дарвоқе, у ерда Қамчибек Ташиевнинг ҳам номи тилга олинган.
Ҳозир у ерга француз ва озарбайжонликларнинг жами сармояси 70-80 миллион долларга баҳоланмоқда. Чорвоқдаги мажмуа қурилишида ҳам худди шу сармоядорлар иштирок этиб, ўтган йили ундан 100 миллион доллар даромад олиш режалаштирилган эди. Жапаров ва Ташиев Кемпирободдаги 10-15% ҳудудни олса ҳам яхши бўлади.
Бу воқеада яширин нарсалар кўп — коррупция, сиёсат, унинг ичида глобал кўламдаги сиёсат ҳам бор. Албатта, Кампиробод атрофидаги нотинчликлар Жапаровни ҳам, Мирзиёевни ҳам бироз чўчитиб юборди. Бироқ Бишкек расмийлари қатағондан юраги эзилган ўзбек халқини худди улардан ўрнак олса керак, деб рағбатлантирмаяпти. Бугун биз гувоҳ бўлаётган нарса Қирғизистонда демократиянинг қорайиб бораётгани, фуқаролик жамияти ҳуқуқларининг қисқариши, Марказий Осиё давлатларида репрессиялар ва ниҳоят, бутун минтақа Чеченистон қиёфасини олиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик керак!
Бироқ Бишкекнинг ҳукумат репрессиядан юраги қолган ўзбек элининг индамаётганидан илҳомланиб, намуна олсак бўлади дегандек бўлмоқда. Бугун биз гувоҳ бўлиб турган Қирғизистондаги демократиянинг чўкаётгани, фуқаролик жамиятнинг ҳуқуқларини қисқаргани, Марказий Осиё давлатларидаги репрессиялар, охир оқибатда бутун минтақага Чеченистоннинг бугунги ҳолатига олиб келиб қўйиши мумкин. Бунга йўл берилмаслиги керак!