Вазирлар маҳкамасининг аъзоларига давлат улуши бор ишхоналарда ишлашга рухсат бериш таклиф қилинмоқда

150

Вазирлар Маҳкамаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари ва Президент Администрациясининг таркибий бўлинмаларининг раҳбарларига давлат улуши бўлган тижорат ташкилотларида лавозимларни эгаллашга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Қонун лойиҳаси Жогорку Кенешнинг сайтида эълон қилинди

Ўзгартиришларни «Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги конституциявий қонунга  

Асосномада давлат ходимларига давлат улуши бўлган компанияларнинг  директорлар кенгашининг ёки кузатув кенгашининг аъзолигига рухсат бериш кераклиги айтилади. Вазирлар Маҳкамаси давлат ходимлари нотижорат ташкилотларда лавозимларни эгаллаган бўлса, «улар компанияни стратегик жиҳатдан бошқариб, давлат манфаатларини ҳимоя қилади» деб ҳисоблайди. 

Вазирлар Маҳкамасининг фикрига кўра, агар давлат хизматчилари нотижорат ташкилотларда лавозимларни эгаллаган бўлса, улар компанияни стратегик жиҳатдан бошқариб, давлат манфаатларини ҳимоя қилади.

Ҳукумат қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига муҳтож эмас ва таклиф этилаётган тузатишлар коррупциявий оқибатларга олиб келмайди, деб ҳисоблайди.

Аммо депутат Элвира Сурабалдиева ва Бош прокуратура бундай фикрда эмас.

Парламент қўмитасининг 23-январдаги йиғилишида Сурабалдиева Бош прокурорнинг ўринбосари Умуткан Конкубаевадан таклиф этилаётган ўзгаришлар қай даражада коррупция хавфи борлигини сўраган.

Ўшанда у «Коррупция хавфи мавжуд. Давлат хизматчиси қўшимча тижорат лавозимларида фаолият юритиш ҳуқуқига эга эмас», - деб жавоб берган.

Сурабалдиева «у ҳолда нима учун вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров қонун лойиҳасининг 15-декабрда парламентга олиб келди» деб савол қўйди. 

«Бир қўлингиз билан шундай қонунни таклиф қилиб, иккинчи қўлингиз билан куоррупция билан курашаман деяпсизми? Бош прокурорнинг ўринбосари бу ерда катта коррупция рисклари борлигини айтаётган бўлса, бош вазир бундай қонун лойиҳасини парламентга олиб келмоқда. Биз кимни тинглашимиз керак ўшанда?» — деб сўради у бош прокурорнинг ўринбосаридан. 

Ўшанда Умуткан Конкубаева вазирлар маҳкамаси тарафидан таклиф этилаётган ўзгартиришлар билан ҳозирча танишмаганини айтиб, уни ўрганиб чиқишни ваъда қилди. Депутат эса назорат органи ўз позициясини охиригача ҳимоя қилади деган умидда.