Давлат айбловчиси импровизатор-оқин Болот Назаровни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш сўради. Бу ҳақда журналист Актилек Капаров Фейсбук саҳифасида ёзди.
У Назаровнинг суди 24-январь куни соат 15:30да Чуй вилоятининг Москва туман судида ўтишини ҳам қўшимча қилди.
Адвокат Бакит Автандил прокурор Назаровга ҳозирги ўғрилик иши бўйича етти, гиёҳванд модда иши бўйича уч йил қамоқ жазосини сўраганини билдирди.
10-январда Чуй вилоятининг Москва туман суди Назаровнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, 16-мартгача қамоқда қолдирган.
Назаров 2022-йилнинг 9-ноябрида қароқчиликда гумонланиб қўлга олинган.
Милициянинг версияси бўйича, Уларга Беловодское қишлоғининг турғуни мурожаат қилиб, Назаров унинг балоғатга етмаган ўғлидан миниб юрган отини суратга тушиб олай деган баҳона билан сўраб олиб, ўсмирга «куч қўлланиб, номаълум томонга чоптириб» кетганини билдирган. Назаров ТИЗО-1га қамоққа олинган.
Кўп ўтмай Назаров билан хамкорлик қилган журналист Болот Темиров «оқин отни чиндан ҳам унга совға қилишган деб ўйлаганини», ундай эмаслигини эшитганда уни қайтариб берганини ёзган. Айни вақтда бу иш бўйича жабрланувчи қатори кўрсатилган одам маънавий ва моддий даъводан бош тортган, аммо судья ишни ёпмасликка қарор қилган.
Назаровга бунга қадар ҳам жиноят ишлари қўзғалган. У МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари ҳақида суриштирув чиққандан кейин суриштирувчи журналист Болот Темиров билан бирга қўлга олинган.
Қўлга олиш вақтида Назаров билан Темировдан гиёҳванд модда топилди дейилган. Темиров пакетдаги гашишни уларга «солиб» қўйишган деган. Қўлга олинганлар «гиёҳванд моддаларини, психотроп моддаларни ҳамда уларнинг турларини сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлашда» гумон қилишган. Эртасига журналистни ва оқинни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан озод қилишган.
2022-йилнинг 28-сентябрида Свердлов туман суди Темировнинг иши бўйича қарор чиқарган. Судья уни гиёҳванд модда сақлаш ва давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга оид ишлар бўйича оқлаган, аммо ҳужжатларни сохталаштириш бўйича айбдор деб топган. Аммо судья ишнинг муддати ўтгани бўйича жазо белгиланмаган.
Кейинчалик, Бишкек шаҳар суди Темировни қирғиз паспорти бекор қилингани сабаб мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилган. Суд йиғини тугаши билан Темировни куч билан аэропортга етказиб, Россияга депортация қилишган.Назаровга нисбатан эса тергов ҳозир қандай босқичда экани номаълум.