Маданият вазирлиги «Азаттык»нинг фаолиятини тўхтатишни сўраб судга мурожаат қилди

181

Маданият вазирлиги «Азаттык Медиа»нинг оммавий ахборот воситалари сифатидаги фаолиятини тўхтатиш талаби билан Бишкекнинг Ленинг туман судига мурожаат қилди. Бу ҳақда вазирлик маълумотларига асосланиб, нашрнинг ўзи  билдирди.

Вазирлик судга йўллаган аризасида «Азаттык» 2022 йилнинг сентябрида қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаро акс этган видеолавҳаларни ўчирмагани ва у ижтимоий тармоқларда тарқалаётганини таъкидлаган.

Мурожаатчиларнинг фикрича, «Азатты медиаси»нинг бу ҳаракати «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасида «уруш, зўравонлик ва шафқатсизлик, миллий ва диний сепаратизм ҳамда бошқа шахсларга нисбатан нафратни тарғиб қилиш тақиқланади» деган талабларига қарши келади.

«Азаттык»нинг блокланиши

«Азаттык» радиосининг сайти 26-октябрда икки ойга блокланган. Бундай қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган.

Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайт «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунига кўра тўсилган. Мазкур қонун фейклар ҳақидаги қонун қатори маълум.

Муассасадан «Азаттык»нинг сайтини тўсишга «Ҳозирги вақт» («Озодлик» радиосига қарашли тизим) телеканалининг «Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасидаги шиддатли тўқнашув» номли видеоматериали сабаб бўлганини билдиришган.

Маданият вазирлиги лавҳада «адоват ҳарактеридаги сўзлар қўлланилгани, Қирғизистон томоннинг Тожикистонга ҳужуми деган тарздаги тасдиқланмаган маълумот, Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда жамоатчилик вазиятини таранглаштириб, фуқароларнинг ўртасида низони,  дискриминацияни ва бўлинишни пайдо қилган маълумотлар аниқланган» деб ҳисоблашади.

Кейинчалик «Азаттык Медиа»нинг DemirBank’даги ҳисоби музлатилган. Банкдан ҳисоб пулни “ювиш” бўйича қарорнинг асосида музлатилганини билдиришган.  

«Озод Европа/Озодлик» радиосининг президенти Жейми Флай нашр эълон қилган «материалда стандартлар бузилмаган деган хулосага келишганини билдириб, «эркин медиани таъқиб қилиш қирғиз демократиясига соя солади» деб таъкидлаган.

ОАВнинг ўзини президент Садир Жапаров бир неча бор танқид қилган — ўлка раҳбари нашр унинг сўзларини бошқача талқин қилади деб ҳисоблайди. Жапаров «Азаттык»нинг Баткендаги қуролли тўқнашувни ёритганига ҳам реакция қилган. Президент «Азаттык» бу воқеани Қирғизистон Тожикистонга биринчи ҳужум қилди деб ёзиб, нотўғри ёритган деб норози бўлган.

Шунингдек халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти нашрнинг сайти тўсилишига изоҳ бериб, қирғиз ҳукумати яқиндагина сўз эркинлиги билан фуқаролик жамиятга берилган зарба ортидан ОАВни назорат қилиш ва цензурага олиш бўйича чораларини кучатиш деб билдирган.

Мэдиаэкспертларнинг фикрига кўра, «Азаттык»нинг сайтини блоклаш — ҳукуматнинг мустақил ОАВга босими. Улар ҳукуматнинг бу каби босими давом этаверади деб ҳисоблашади.