Ақилбек Жапаров Миллий банкда 40 тоннадан ортиқ «соф олтин» борлигини айтди. Чиндан ҳам шундайми ?

204

2022-йили «Кумтор» олтин конида 17,2 тонна олтин ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров вилоят давлат администрацияларнинг ҳамда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идорлари етакчиларининг иштирокида ўтган республика кенгашиди билдирди.

«2021-йили “Кумтор”дан 10 тонна олтин олдик, 2022-йили бу кўрсаткич 17,2 тоннани ташкил қилган, айни вақтда, Миллий банкнинг маълумоти бўйича, ҳозир бизда 40 тоннадан ортиқ соф олтин қолмоқда. Бундан кейин йирик кон-бойликларимизни давлат ўзи ишлатади, улардан тушган даромадлар умумхалқнинг муҳтожлигига ва стратегия лойиҳаларини амалга оширишга сарфланади», — деди у.

Ҳукумат етакчиси тоғ-кон ишлатиш тармоғидан бюджетга жами 48,3 млрд сом тушганини қўшимча қилди. 

Аввалроқ президент Садир Жапаров ҳам Миллий банкда 40 тонна олтин сақланиб турганини айтган. Аммо у олтиннинг бу кўлами бир йил ичида тўпланган деган эди. 

«Соф олтин»

Ақилбек Жапаров айтаётган «соф олтин» дегани нима экани тушунарсиз бўлмоқда. Табиатда кимёвий соф олтин деярлик учрамайди. Балки ҳукумат раҳбари тозалашнинг максимал даражасини айтаётгандир (24 карат ёки 999 намуна).

Миллий банк терминологиясида олтиндаги захиралар ёки заҳиралар ҳақида гап кетганда, бошқа формулалар қўлланилади. Жаҳон биржаларида олтин котировкалари билан боғлиқ бўлган пул ва номонетар, металл бўлмаган ёки виртуал - банк ҳисобларига бўлинган металл олтин мавжуд.

Шартлардаги номувофиқлик Миллий банк заҳиралари атрофидаги вазиятни янада чалкаштириб юбормоқда.

2022 йилнинг ноябрида Садир Жапаров Миллий банк томонидан бир йилда 40 тонна олтин йиғилганини – бу ақл бовар қилмайдиган ўсиш эканини айтган. Ўшанда «Клооп» Қирғизистон Республикаси Миллий банкидан ушбу ҳажмнинг (37,8 тонна) қанчаси металл ва металл бўлмаган олтин эканлигини аниқлаштиришни сўраган. Аммо Миллий банк бу саволга тўғридан-тўғри жавоб беришдан бош тортган.

«Агар биз Миллий банкдаги умумий кўлами 37,8 тонна олин бўйича айтаётган бўлсак, бу саволнинг жавоби аниқ — айтилаётган 37,8 тоннага барча металл олтинлар киради», — деб билдиришган Бош банкдан.

Шунингдек Бош банкдан бизга 2022-йилнинг октябрь ойининг охирига кўра Миллий Банкдаги олтиннинг умумий кўлами 37,751 тоннани ташкил қилганини, унинг ичида: монетар олтин — 13,081 тонна, олтин захираси — 23,772 тонна ҳамда монетар бўлмаган олтин — 0,898 тонна эканини билдиришган.

Бу билан Миллий банк президент айтган олтин бор эканини тасдиқлаган, аммо улар қайси муддат оралиғида тўплаганини аниқ айтмаган. 2022-йили «Кумтор» конидан 17,2 тонна олтин ишлаб чиқарилди деб Ақилбек Жапаров айтаётган факт ҳам ҳеч нарсани тушунтирмайди, чунки Кумтордан ташқари Қирғизистонда турли кўламдаги яна 10дан ортиқ олтин кони бор. 

Гап нима ҳақида бўлаётганини тушуниш учун айрим атамаларни билиб олиш муҳим. 

Монетар олтин — бу Лондоннинг рангли металлар биржасининг (LBMA) стандартларига жавоб берувчи давлатнинг танга ва қуйма турида сақланган қимматбаҳо металлар резерви. 

Монетар  бўлмаган олтин — бу тижорий банклар товар қатори сотувчи олтин. Миллий банкнинг маълумотига кўра, бу Лондон биржасининг талабларига жавоб бермаган олтин қуймалари. 

«Олтин захираси» бўлиб, Миллий банкнинг маълумотига кўра, LBMA'нинг стандартларига жавоб берган олтин қуймалари ҳам ҳисобланади. Бундан ташқари, «Акчабар» Миллий банкка таяниб түшүнтирганидек, олтин захиралари ҳам — хорижий банкларнинг ҳисобидаги қимматбаҳо металлар бўлиб ҳисобланади. 

«Хорижий банклардаги ҳисобварақлар бўйича» муҳим тушунтиришдир. Юқорида айтиб ўтилганидек, миллий банклар ўзларининг олтин заҳираларининг (активларининг) бир қисмини «металл ҳисоблар» деб аталадиган шаклда сақлашлари мумкин - одатда бу Ғарб мамлакатларидаги энг йирик банклардаги ҳисоблар. Бу жисмоний эмас, балки виртуал олтин: ҳисобдаги пул миқдори қимматбаҳо металнинг жаҳон нархларига боғланган ва унинг биржа котировкаларига қараб фарқ қилиши мумкин.

Шу боисдан хулоса қилишимиз мумкинки, Жапаровлар ва Миллий банк айтаётган 37,8 тонна олтиннинг номаълум қисми виртуал шаклда мавжуд. Бу олтин «соф» бўладими - бу назарий савол.